Шеър завқи, шоира шавқи

Одамлар галаси ўтар ёнимдан,

Қарайман-қарайман ҳаммаси таниш.

Билмайман исмин ҳам, касбин ҳам, аммо

Биламан барида буюк интилиш.

Бир пайтлари  Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова ана шундай ёзган эдилар. Халқ қалбидаги жўшқинлик ва ғайрат-шижоатни буюк интилиш ва олий мақсадлар сари талпинишдан бошланишини тўғри эътироф этган эдилар.

Жорий йилнинг 2-мартида  институтимизнинг иқтидорли талаба қизлари билан биргаликда  “Мушоира” кечаси бўлиб ўтди.

Ушбу мушоирада талаба қизлар ва факультетларнинг хотин-қизлар кенгашлари раислари фаол катнашдилар. Талаба қизлар ўзлари ёзган шеърларни ҳамда шоира Зулфияхонимнинг шерларини қизиқиш ва завқу шавқ билан ўқиб беришди.

Институ хотин-қизлар қўмитасининг раисаси З.Ҳафизова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов