Шеърият кечасида

Таниқли ўзбек шоираси Зулфия 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини жуда эрта бошлаган шоира деярли бир умр журналистика ва нашриёт соҳасида ишлади. У 1935-1938 йилларда Тил ва адабиёт институти аспиранти, 1938-1948 йиллар мобайнида Болалар нашриёти муҳаррири, Ўзбекистон давлат нашриёти бўлим мудири, 1953 йилгача «Саодат» журналида бўлим мудири, 1953 йилдан то 1980 йилга қадар, салкам ўттиз йил давомида шу журналнинг бош муҳаррири лавозимида ишлаб келди. Машҳур ўзбек шоири Ҳамид Олимжоннинг турмуш ўртоғи, ўзига хос шеърияти билан минглаб китобхонлар қалбини ром этган шоира Зулфия 1997 йилнинг 1 августида вафот этган.
Ҳассос шоир — Ҳамид Олимжон билан кечирган қисқа турмуши, ундан жудо бўлиб қолиши, умуман, шоиранинг ҳаёт йўли садоқат ва вафо тимсоли бўлиб қолди.

  

2018 йил 28 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ўқитувчи ходимлари Махбуба Хайитова, Даврон Юлчиев, Салтанат Қасимбетова, Гулнора Ахмеджанова, Долидудко Александр ҳамда тарбиячи-педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилова таваллуд куни муносабати билан давра суҳбати ўтказишди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия Исроилованинг шеърларидан талабалар ёддан ўқиб беришди.

 

4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов