Ёшлик шижоати
2018 йил 10 май куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида ЎзМТДП “Ёшлик” шаҳарчаси Кенгаши раиси Фарход Ахмедов, Мохира Абдужапарова hамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида” ги Қонун ижросини таъминлаш юзасидан ўрганишлар бўйича давра сухбати ўтказишди.
Тадбирда ЎзМТДП “Ёшлик” шаҳарчаси Кенгаши раиси Фарход Ахмедов талабаларга Жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида Ўзбекистоннинг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жорий йилда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинганлиги, бундан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлиги borasida, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзининг ҳар бир чиқишларида соҳага масъул бўлган идораларнинг асосий вазифаси жиноятчини топиш ва жазолаш эмас, балки жиноят содир этилишига шароит яратиб берган ҳолатларни аниқлаш, айниқса тизимли муаммолар билан ишлашга алоҳида урғу қаратишни кўп бора таъкидлаганлигини айтиб ўтди.
Эътироф этиш керакки, ҳуқуқбузарликларнинг бир қисми тайин бир иш жойига эга бўлмаган шахслар томонидан содир этилмоқда. Бундай шахслар томонидан ҳуқуқбузарлик содир этилишини олдини олишда аҳоли бандлигини таъминлаш, уюшмаган ёшларни иш билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Жиноятчиликниng олдини олишда маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш зарур ҳисобланади. Шу боис, Республикамизда маҳалла фуқаролар йиғинининг "Маҳалла посбони" жамоатчилик тузилмаси фаолияти йўлга қўйилган. Қолаверса, Президентимиз таъкидлагандек, содир этилган жиноятларни маҳаллада кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилишни профилактик аҳамиятга эга. Негаки, жиноятчиликка қарши курашиш фақат ҳуқуқ тартибот органларининг эмас, балки кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлмоғи зарур.
Ҳаммамизнинг олдимизда турган яна бир муҳим масала бу ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишdir. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиз. Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон ёшлар ўртасида турли хил иллатларниng олдини олиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мустақиллик қўлга киритилганидан 3 ой ўтмасдан, яъни 1991 йил 20 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. 2016 йилга келиб “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Бундан ташқари, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги, “Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди, қатор халқаро ҳужжатлар ратификация қилинди.
Парламентнинг ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, яқинда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси тузилди ва ўзининг фаолиятини бошлади. Ёшларнинг, айниқса уюшмаган, иш билан банд бўлмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарларни пухта эгаллаши учун муносиб шароитлар яратишга, бандлигини таъминлашга, ишбилармонлик кўникмаларини ривожлантиришга, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этишга кўмаклашиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш бўйича таклифлар киритиш ушбу комиссиянинг асосий вазифаларидан бири қилиб белгиланди, ушбу комиссия вояга етмаганлар томонидан турли жиноят, ҳуқуқбузарликлар содир этилишиниng олдини олиш, бир сўз билан айгганда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида бизнинг олдимизга қўяётган вазифаларни бажаришга ўзининг ҳиссасини қўшади дея ўз сўзини тугатди. Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган сaволлари билан фаол қатнашишди давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара ва савол-жавобларга бой ўтди .
4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Қутлимуротов Жавлонбек ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов