Академик Мирзиёд Мирсаидов Сирдарё вилоятининг Мирзаобод Гидромелиорация касб – ҳунар коллежида учрашув ўтказди

Бу учрашувда коллежнинг иқтидорли ўқувчилари, коллеж директори Г.Хайдарова, Сирдарё вилоят ўрта махсус КҲТБ бошлиғи ўринбосари Б. Ҳакимжонов ва ТИҚХММИ профессори Т.Мавлоновлар қатнашдилар. Учрашувни коллеж директори  Г.Ҳайдарова  кириш сўзи билан  очиб, академик М.Мирсаидовга сўз берди.

М.Мирсаидов ўз сўзида Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори, уларга яратилаётган шароитлар тўғрисида гапирди. Келажакда уларни илм фаннинг юқори чўққиларини эгаллаб, янги технологияларни ўзлаштиришга чақирди. Ўқувчиларга келажакда давлатимиз равнақи учун  фаол хизмат қиладиган, етук олим бўлиб етишишлари учун ўқувчилар  ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштириши, тинимсиз меҳнат қилиши ва ҳар доим олдинга интилиши кераклиги ҳақида гапирилди.

Буни амалга ошириш  учун ёшларимиз тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари  ва ҳар томонлама етук бўлиши учун эса чет тилларини билиши  ва китобларни кўп ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади.

Коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилари томонидан М.Мирсаидовга  бир қанча саволлар берилди.

Бу  саволларнинг асосий мазмуни қуйидагилардан иборат бўлди: Сирдарё вилоятида қачон ирригация тизими яхшиланади, коллежимиз атрофи ботқоқ бўлиб ётипти, шу ерга вертикал дренаж ўрнатиб ботқоқни қуритса бўладику, мелиорация тизимини такомиллаштиришга ажратилган пуллар қаерга кетяпти, ер ости сувини пасайтириш бўйича сизнинг институтингизда қандай илмий ишлар бажариляпти, томчилатиб суғориш бўйича ҳозирги кунда нима қилинган, сувни тежаш бўйича қандай ишлар олиб борилаяпти, келгусида Республикамизда сув танқислиги бўлиши мумкинми, Ўзбекистонда шамол  энергиясидан фойдаланиш бўйича қандай ишлар бажарилмоқда, Ўзбекистонда атом электр станцияси қаерда қурилади, шуни қуриш керакми, келажакда сизнинг нститутингизга  кириш учун нима қилиш керак, институтингизда қандай факультетлар бор, олим ва академик бўлиш учун нима қилиш керак,давлат грантида (бюджетда) ўқиш учун нима қилиш керак, ҳарбий бўлиш учун нима қилиш керакдеган саволлар билан бирга бошқа физикага, математикага оид бир қанча саволарни беришди.

Коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилар томондан берилган барча саволларга  М.Мирсаидов  тўлиқ  жавоб беришга ҳаракат қилди.

Биз билан борган проф.Т.Мавлонов коллеж ўқувчиларига маънавий-маърифий ва одоб-ахлоққа оид кўп фойдали маслаҳатлар берди.

Ўз саволларига етарли жавоблар олган учрашув қатнашчиларининг кайфиятлари кўтарилиб, коллежнинг фаол ўқувчиси Фотима Нажмиддинова бизга Муҳаммад Юсуф шеърларидан ўқиб бериб бизни жуда хурсанд қилди.

Бизнинг фикримизча учрашув  қизиқарли тарзда,  юқори савияда ўтди, бўлган  учрашувни  ўқувчилар кўтаринки руҳ ва катта ишонч билан қабул қилишди. Учрашув қатнашчилари Президентимизга  ёшларга яратаётган имкониятлари учун ўз миннатдорчиликларини  билдирдилар.

Бу суҳбатлардан кейин вилоят ўрта махсус КҲТБ бошлиғи ўринбосари Б.Ҳакимжоновва коллеж директори Г.Ҳайдарова Президентимизнинг ишончи ёшлар томонидан албатта оқланишига ишонч билдирди.

Учрашув тугагандан кейин ҳам  коллежнинг бир нечта  аълочи ўқувчилари бизнинг олдимизга келиб, маслаҳатлар олишди.

Эсдалик учун учрашувда қатнашган фаол ёшлар билан расмга тушилди.

 

 

ЎМБ Ходжаев Д.