Соҳибқирон ёди
Буюк аждодлар ёди, қилган эзгу амаллари авлодлари учун доим ғурур ва ифтихор манбаи бўлиб келган. Уларни хотирлаш билан боғлиқ ишлар хайрли ҳам савобга дахлдордир.
“Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” факультети модераторлигида жорий йилнинг 6 апрел куни институт Маданият саройида улуғ аждодимиз буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомидаги саҳнавий чиқишлар ва концерт дастури ҳам кўпчиликка маъқул келди.
Тадбирни институт Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректори Қ. Шавазов очиб берди ва Амир Темурнинг бутун ҳаётини ўрганиб чиққан, “Мерос тарихий – илмий институти” директори олим А.Каримов ўз маърузалари ҳамда хонанда А.Исоков Амир Темурга бағишланган куй – қўшиқлари билан иштирок этди.
Тадбирда факультетнинг иқтидорли талабалари томонидан Амир Темур ҳамда Боязид жангидан саҳна кўриниши томошабинларда илиқ таассурот қолдирибгина қолмай, балки уларни юртпарварлик ва адолатпарварликка чорлади десак муболаға бўлмайди.
Тадбир жуда кўтаринки руҳда ўтказилди ва тарбиявий жиҳатлари билан талабалар қалбидан жой олди.
ҚХМ факультети маънавий – маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Икром Рахимов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.