Сўз мулкининг султони

Адабиёт яшаса миллат яшайди. Бундай буюк сўзлар замирида катта маъно мужассам бўлган. Бизнинг тилимиз ҳам узоқ даврлар мобайнида сайқалланиб, ҳозирги даражага етди. Бу даражага етишиш учун кўплаб инсонлар ўз умрларини бахшида қилганлар.

Биз Алишер Навоий исмини эшитганимизда кўз олдимизда буюк бир сиймо намоён бўлади. Шундай буюк зотларни хотирлаш биз ёш авлоднинг ҳам вазифамиз, ҳам бурчимиздир. Шу муносабат билан 2018-йининг 9-феврал куни Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факулътети ёшлар иттифоқи ёшлар етакчиси С.Вапаев ва ХҚҚ БТ раиси Д.Мадазизовалар томонидан ташкиллаштирилган ва ёшлар иттифоқининг фаол талабалари томонидан институтимизнинг маданият саройида шеърият мулкининг султони, инсонпарвар, ўзбек тилининг ривожига катта ҳисса қўшган, маънавият соҳасида барчамизга ибрат бўлган Мир Алишер Навоий бобомиз таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб “УЛУҒЛАРНИ ЁД ЭТИБ” мавзусидаги адабий-бадиий  тадбир ўтказилди. Тадбирни институтимизнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича проректори Шовазов Қодиржон Очилович бобомиз Мир Алишер Навоий ҳақидаги фикрлари билан очиб берди.

 

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда талабаларга бобомизнинг ўша давр ҳамда ҳозирги кунгача ва келажакда ҳам номи ўчмас бўлиб муҳрлангани, асарларининг қай даражада қимматбаҳолиги ҳақида гапириб ўтдилар. Институтимиз ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол талабаларнинг бобомиз қаламига мансуб ғазалларини ўқишлари, унга аталган саҳнавий чиқишлари, кўтаринки руҳдаги рақслари тадбирга келган томошабинларнинг олқишига сабаб бўлди.

 

Тадбир қайсидир маънода талабаларнинг адабиётга қизиқишини, иштиёқини оширди десак, адашмаган бўламиз.

 

 Алишер Навоий бобомизнинг халқ учун, инсонлар учун амалга оширган ишлари нафақат ўзбек миллатининг балки бутун дунё халқларининг хотирасидан узоқ асрлар давомида тилга олинишига ҳеч шубҳа йўқ.

 

 

Тадбирни ташкил этишда яқиндан кўмак берган “Гидромелиорация” факулътети раҳбариятига талабалар номидан алоҳида миннатдорчилик билдирамиз. Келгусида бундай тадбирларнинг факулътетимизда кўплаб ташкил этилишига ишонамиз.

“Гидромелиорация” факулътети ёшлар иттифоқи ёшлар етакчиси Сардор Вапаев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов