Сумалак сайлида

Табиат ва жамиятнинг уйғунлигини наврўзий ноз-неъматларидан ҳам билиш мумкин. Бобоқуёш ва Момоернинг муруввати ва саховати боис инсоннинг ризқи улашилади. Ўшал онда одамзот руҳияти ва кайфиятида ишонч туйғуси, эл-юрт манфаати учун хизмат қилиш ҳисси устуворлик қилади.

 Ҳашар элга ярашар. “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факулътети 2 курс талабалари ҳамда профессор-ўқитувчилари биргаликда 18 март куни “Олмас” маҳалласида бўлган ҳашар ва сумалак сайилида қатнашишди.

Юртимиздаги ҳашарга талабалар ўз ҳиссаларини қўшишиб маҳалла қариялари дувосини олишди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Исломов Ўткир Пирметович ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов