Сув оқимининг очиқ ўзандаги нотекис ҳаракатининг диффиренциал тенгламаси
Бугун 29 март институтимиз 3 курс талабаларига "Гидравлика гидроинформатика" кафедраси профессори Арифжанов Айбек Мухаммаджанович “Сув оқимининг очиқ ўзандаги нотекис ҳаракатининг диффиренциал тенгламаси” мавзусида очиқ маъруза ўқиди. Маърузада Тошкент темир йўл муҳандислари институти “Қурилиш” факультети декани Бабаев Асқар Рузибадалович, институт Гидромелиорация факультети декани Алишер Фатхуллоев, Гидравлика гидроинформатика кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-методика бошқармаси бошлиғи в.б. Дадахон Ходжаев ҳамда методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.
Профессор маърузаси аввалида талабалар билан биргаликда Нотекис ҳаракат дифференциал тенгламасини “тушиниб олишди”, сўнгра призматик каналлар учун тенглама кўринишини босқичма босқич тушинтириб берди. Маъруза мобайнида талабалар ўзларига тушинарсиз бўлган тенгламани устоз ёрдамида алоҳида-алоҳида ишлаб тушиниб олдилар. Маъруза сўнгида талабаларга Концептуал жадвал тузиш вазифа берилди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти