Табриклаймиз: Х.Комилова - “Энг яхши инновацион лойиҳа” Республика танлови ғолибаси

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги  ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови  ўтказилди.

Мамлакатимиз хотин-қизларининг инновацион ғоялари, лойиҳа ва ишланмаларини жорий этишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фан-таълим ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилаётган хотин-қизларнинг амалга ошираётган лойиҳалари самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги  ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази ташаббуси билан “Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси” Республика танлови  ўтказилди. «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» Республика танловида олима аёллар, ўқитувчи, ихтирочи, инженер, конструктор, дастурчи, шифокор, фармацевт, мутахассис, тадбиркор ва ҳунарманд хотин-қизлар ҳамда иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар ўз ихтиролари, инновацион ғоя ва лойиҳалари билан иштирок этишди. Танлов 3 босқичда  ташкил қилинди. Танловга 4000 дан ортиқ аризалар келиб тушган. Танловнинг якуний босқичида туман ва шаҳар (вилоят) босқичларидан мувафаққиятли ўтган 300 дан зиёд иштирочиларнинг ҳужжатлари ва инновацион лойиҳалари Республика Экспертлар Кенгаши томонидан кўриб чиқилди ҳамда уларнинг тақдимотлари эшитилиб, кенг муҳокама қилинди. Лойиҳалар ичидан 100 та энг муносиб лойиҳалар ва уларнинг муаллифлари-танлов ғолиби сифатида танлаб олинди.

2020 йил 28 февралда Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги  ва Ўзбекистон ихтирочи аёллари маркази томонидан ташкил этилган «Ўзбекистон аёлларининг 100 та энг яхши инновацион лойиҳаси» III республика танлови ғолибаларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди. Ушбу танлов ташкил этилгандан буён ТИҚХММИ хотин-қизлари орасида биринчи бор  “Олий математика” кафедраси катта ўқитувчиси Холидахон Комилова тақдирланди. Х.Комилова  “Суюқлик транспортировка қилувчи композицион қувурларнинг  тебраниш жараёнини математик моделлаштириш” мавзусидаги лойиҳаси билан «Энг яхши ЭҲМ учун яратилган дастур ва маълумотлар базаси” номинациясида қатнашди ва 1-ўринни эгаллади.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати