Тафаккур ўйини
Спорт мусобақалари ичида фақат жисмоний кучни синашга эмас, балки ақлий, интеллектуал қобилиятни аниқлашга қаратилгани ҳам мавжуд. Шахмат ва шашка ўшандай ўйинлардандир. Фикрлаш доираси кенгайишида, мантиқий мушоҳада юритишга чоғлашда унинг хизматлари беқиёс. Қайсини юрсангиз қандай натижа бўлади. Қайси доначани юрсак, ютиш имкониятларимиз кенгаяди дея мулоҳаза юритиш тафаккур дунёсининг кенглигига боғлиқ. Бу эса ана шу спорт ўйинларида асқотади.
2018 йил 12 февраль куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида талабаларнинг дарслардан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов ҳамда “Гидромелиорация” факультети 1-босқич талабалари Шахзод Эгамов, Амонов Охунжон, Азизжон Зокиров, Бектемир Бегдуллаевлар ташаббуси билан спортнинг шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Мусобақа қатнашчиларнинг қизиқиши ва мароқли дам олишига хизмат қилгани билан характерланди.
4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов