Талабалар театр студияси

Театрнинг ибрат эканлигини эътироф этган Маҳмудхўжа Беҳбудий бу санъатнинг оммавийлигини ҳам назарда тутгани сир эмас. Бугунги кунда иқтидорли ёшларнинг истеъдоди ва ижодкорлик қобилиятларини намойиш этиш борасидаги ҳаракатлардан бири "Ёшлар фестивали" доирасида ўтказиладиган кўрик-танловлардир. Ана шулардан бири талабаларнжнг театр студиясидир. Машҳур адибларнинг асарлари асосида спектакл тайёрлаш ҳам машаққатли. Институтларда таҳсил олаётган бир гуруҳ исте'додли талабаларнинг сан'аткорлкк маҳоратини намойиш этиш учун театр студияларининг чиқишлари мана иккинчи йилдирки, давом этмоқда. Институтимизда  учта таълим муассасасининг талабалари ўз маҳоратларини  намойиш этиш учун тўпланишди.

     Ҳакамлар ҳайъати аъзолари Муқимий номидаги мусиқали ва драма театрининг маҳоратли актрисаси Муқаддас Мамадалиева, Ўзбекистон давлат драма театрининг режиссёри Ғафур Мардонов, "Имкон" театр студияси режиссёри Жасур Тўйчибоев ва ҳайъат раиси сифатида камина иштирок этдилар.

    Қуръа ташлаш амалга оширилгандан кейин даставвал, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг талабалар театр студияси саҳнавий кўринишлари билан чиқиш қилишди. Атоқли адиб Эркин Воҳидовнинг "Иккинчи тумор" асари асосида  спектакл намойиш этишди. Тошкент давлат техника университети талабаларидан Жамолиддин Иброҳимов ва Дониёр Равшановлар томонидан яратилган "Худкуш" номли спектаклни намойиш этишди. 

     Сўнгра Кимё технологиялари институтининг талабалар театр  студияси Абдурашид Нурмуродовнинг "Қонли ёъргаклар" асари асосида "Ёдим синиқлари" достони асосида саҳналаштирилган спектаклини намойиш этишди.

     Ҳар учала театр студияси жамоасининг актёрлик маҳорати куcли. Уларнинг театр ва саҳнани севиши рол ижро этишларданоқ сезилиб турибди.  Ҳар кимнинг ўз қизиқиши, ҳоббиси бўлади. Учала институт талабаларининг театр студиялари қандай ўринларни эгаллашганини баён қиламиз. Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг "Ниҳол" жамоаси 3 - ўринни, ТДТИ нинг "Техника юлдузлари" жамоааси 2 - ўринни, Тошкент кимё технология институтининг "Кимёгар" жамоаси 1 - ўринни эгаллади. Ғалаба муборак бўлсин деб қоламиз.

                                     

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов