ТАЛАБАЛИКНИНГ ОЛТИН ДАВРИ

Инсон умрининг ҳар бир они мазмунли, қувончли ўтсагина ўзини бахтиёр сезади. Айниқса, йиллар давомида тайёргарлик кўриб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб Олийгоҳ талабаси бўлган талабалар учун “ТАЛАБАЛИКНИНГ ОЛТИН ДАВРИ”  бир умрлик ажойиб хотиралар бўлиб қолади. Инсоният келажаги, ҳақида сўз кетганда сўз айнан талабалар хусусида боради. Бу бежизга эмас. Эртанинг эгалари, инсониятнинг қай йўлдан кетиши, қандай ютуқларга эришиши айнан уларга боғлиқ десак адашмаймиз. Ахир улар жамиятнинг энг оқил, доно қисми. Дунёдаги жамики талабалар, шу жумладан бизнинг Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти талабалари ҳам аниқ мақсадлар билан, юксак орзулар, қувончлар ила институт талабалари сафидан жой олишди. Шу мақсадда талабаларга қувонч, ўзгача бир шукуҳ бағишлаш ниятида, институтимиз ректори ташаббуси билан институтимизнинг асосий кириш эшиги ҳамда институт талабалар турар жойи биносига “ I ❤ TIIAME”  ёзувли макетлари ўрнатилди. Асосийси институтимиз ҳудудига ўрнатилган “Қувонч” барчага кўтаринки руҳ бағишлаб турибди.  

Хўш нега айнан “ I ❤ TIIAME”? институтда талабалар учун барча шароитлар яратилган, шинам ва замонавий аудиториялар, қулай ҳамда керакли барча адабиётлар билан бойитилган ахборот ресурс маркази, кенг ва ёруғ талабалар турар жойи. Шунингдек, турли тадбирлар интеллектуал шоулар ташкил этилиши, талабаларнинг ҳар соҳада 4-6 йиллик умри мазмунли ўтиши учун барча шароитлар яратилган. Инсонки, бир мақсад йиллаб умрини сарфлаб, унга эришган экан, демак шунинг ўзиёқ уни ҳурмат қилишга арзийди. Одамлар бор, ҳар соатда  мақсадини ўзгартириб туради. Англаш лозим бўлган ҳақиқат шуки – жамиятда ўз ўрнини топа олиш учун инсон аввало, Устозлар билимидан билим олиши, қунт билан ўқиши, изланиши, таълим берган, келажак сари йўл кўрсатган даргоҳини, юртини севиши лозим. Барча талабаларга муваффақиятлар, сўнмас куч-ғайрат, илҳом, ёрқин хотиралар, “енгил имтиҳонлар” ва кўплаб қувончли дамларни тилаб қоламиз. Ўзбекистонга керакли мутахасисс бўлиб етишиш учун ўқишдан толманг!

 

Институт Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева маълумоти