Талабанинг инновацион ихтироси

2018 йил 20 апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факултети 4-босқич талабаси Шодиёр Милиев Сувни тежаш технологиялари бўйича ихтиро яратган. Шу кашфиёт бўйича давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида Шодиёр Милиев ётоқхона мисолида ихтирони моҳияти, мазмуни ва бошқа ихтиролардан фарқи тўғрисида маълумотлар берди.

Бу ихтиро иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Давра суҳбати жуда қизиқарли савол-жавобларга бой қизиқарли даражада ўтказилди.

Тадбирда "Гидромелиорация” факултети декани Алишер Фатхуллаев, “Магистратура” бўлими бошлиғи Асрор Янгиев, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири Абдухаким Салохиддинов, “Гидромелиорация” факултети маънавий ва маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари Хайрулла Тўйчиев ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар иштирок этишди.

 

4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов