Хотира-абадий, қадр-муқаддас

Инсон хотираси билан азиз саналади, миллат хотираси ва тарихи билан улуғланади. Иккинчи жаҳон уруши бизнинг миллатимиз учун ҳам кўп хотираларни эсдалик қилиб қолдирган. Ғалаба куни-бизнинг мард, енгилмас ва олижаноб халқимиз буюк Ғлабани таъминлашда беқиёс ҳисса қўшгани билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз. Уруш фахрийларига бўлган эътибор эса мамлакатимизда юксак қадрланади. Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Институт ҳамда Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти ўзаро ҳамкорликда бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийлари ҳолидан ҳабар олишиб, уларга совғалар топширдилар. Фахрийларимиз Институт томонидан кўрсатилаётган бундай эътибордан ҳурсандликларини айтган ҳолда кўп-кўп дуолар қилиб, Институт раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Институт КУҚ ходими У.Манзирбоев ахбороти