Тежамкор технология
ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг гидромелиоратив тизимлар лаборатория мудири Б.Солиев томонидан, “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4 босқич 1-6-гуруҳ талабаларига “Замонавий сув тежамкор технологияларининг бугунги кундаги ўрни” мавзусида интерфаол усуллар билан семинар ўтказди.
Ушбу семинарда битирувчи талабаларнинг олган назарий билимларини амалиётда, ишлаб чиқаришда қўллаш усуллари ва имкониятлари тўғрисида маълумот берилди. Шу билан бирга замонавий сув тежамкор технологияларининг қўллаш шароитлари, ҳозирги кун талабига жавоб берадиган янги суғориш технологиялари, ишлаб чиқарилаётган объектлар тўғрисида кенг ёритиб берди.
Ушбу мавзу талабаларда жуда катта қизиқиш уйғотди, улар шиддатли ўзгаришлар даврига муносиб мутахассис бўлиб етишиш учун нималар устида ишлашлари кераклигини билиб олишди.
Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан савол беришди ва саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
Маълумот “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, доценти Б.Суванов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов