Тимсоллар тилсими

“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги ижодий мулоқотнинг  мавзуси “Рамзларда акс этган маъно”  (меъморий обидалардаги нақш ва битиклардаги  тилсимлар) деб номланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Меҳмонимиз Россия халқаро педагогик таълим фанлари академияси ва Грециянинг “Антик дунё” халқаро илмий академиясининг академиги, “Амалий санъат” кафедраси мудири, педагогика фанлари доктори, профессори  Булатов  Саидахбор Собитович бўлди.

Мамлакатимиз ҳудудида мавжуд бўлган тўрт мингдан зиёд моддий-маънавий обида умумжаҳон меросининг ноёб намунаси сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Аждодларимиз тафаккури ва даҳоси билан яратилган энг қадимги тошёзув ва битиклар, халқ оғзаки ижоди намуналаридан тортиб, бугунги кунда кутубхоналаримиз хазинасида сақланаётган минг-минглаб қўлёзмаларгача бизнинг буюк маънавий бойлигимиздир мазмунидаги биринчи президентимизнинг ўгитлари ҳамон ёдимизда.     

Кўп йиллардан буён ана шу машаққатли меҳнатнинг фидойиларидан бири сифатида С. Булатовнинг хизматлари катта. Улар Шердор мадрасаси  безакларининг  сирли  олами бўйича қимматли маълумотлар бердилар.

Самарқанд. Регистон  ансамбли (1417 – 1660)1.Улуғбек мадрасаси(1417-1422). 2.Шердор мадрасаси (1619-1636). 3.Тиллакори мадрасаси (1646-1660). Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидаги битиклар куфий, сулс, настаълиқ усулида Қуръони карим оятлари ва хадислардан иборат. Бу дунёда чиройли иш қилганлар учун чиройли мукофот бўлур. (Қуръони карим нахл сураси 30 оят). “Олим бўл ёки ўрганувчи бўл, тингловчи бўл ёки (илм аҳлини) яхши кўрувчи бўл” (Ҳадис)

Илм ибодатдан афзалдир...

Яхшилик қилиш,  ёмон фалокатдан асрайди.

Дунё ўзи бир лаҳзадир , уни тоат билан ўтказгил.

Илм- дунёда иззат ва охиратда шараф келтиради.

«Ялангтўшбий Баҳодир Саидқул ўғли, Ялангтўшбий, Ялангтўшбий оталиқ (1578.15.08–1656 йил) Нуротада Самарқанд – аштархонийлар давридаги ҳарбий-мулкдор зодагонларнинг йирик вакили. Олчин қабиласидан. Нурота ҳокими оиласида туғилган. 1626 йилдан Самарқанд ҳокими. Шу йили унга оталиқ унвони берилади».

Бизнинг  илмий фаразимизча, Самарқанддаги Улуғбек  мадрасаси қаносида тасвирланган юлдузсимон шакллардаги гулли, гириҳли безак композициясида Мирзо Улуғбек галактикаларнинг тўрсимон, бир-бири билан занжирсимон, умумий ўзаро тортишиш кучи билан боғланган чексиз гравитацион системалар тизимини, яъни дунё харитаси ўз аксини топганлиги  маълум бўлди.

  

 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.