Тинчлик ва осойишталик улуғ неъмат


       Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”  кафедрасининг  ташаббуси билан 2018 йил 23 ноябрь куни “Республика Мустақиллигини ҳимоя қилиш ва диний экстремизмга қарши кураш” мавзусида олиб борилган тадбир ИИВ малака ошириш институти қошидаги “Жиноятчиликка қарши кураш” кафедраси бошлиғи подполковник Бабаев Акмал Абдукаримович ҳамда “Жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлигини таъминлаш" кафедраси бошлиғи подполковник Расулев Улуғбек Эркинович ва бир нечта ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилди.
     Семинарда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “Ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширилишини эътироф этишди. Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар  гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “Мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқот кенг кўламда олиб борилаётгани, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш  ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида Сурия ва Ироқ  ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилаётганини афсусланарли ҳолдир.

 

 

 

 

 

 
   

 

 

 

 

Таассуфки, ёшларнинг муайян қисми ИШИДни ҳақиқатда ҳам ислом динини  бутун дунёга тарқатиш, исломий давлат барпо этган ҳолда дунёда адолат ўрнатишни мақсад қилган ташкилот деб ўйлашган.
    Бундай фикрловчилар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳам бор экани ҳам аянчлидир. Бундай ёшлар юқорида қайд этилган ҳудудларда инсонларга қарши содир этилаётган жиноятларни гўёки халифалик қуриш учун жоиз амал ҳисоблаб қаттиқ адашаётгани тадбирда айтиб ўтилди.
      Яна таъкидлаш жоизки, тинчликни улуғ неъмат деб эълон қилган динимизда бу йўлда нафақат амал билан, балки сўз билан ҳам зарар келтиришдан қайтарилган. Шу нуқтаи-назардан, фуқароларимиз юртимизда тинчлик-хотиржамликни авайлаб-асраш йўлида давлатимизнинг мутасадди идоралари томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни эътиқодан қўллаб-қувватлашлари ва қўлидан келганча ёрдам беришлари лозим. 
Таҳдидларнинг олдини олишга қаратилган айнан мана шундай чора-тадбирлар сабаб юртимиз тинч, диндорларимиз хотиржамликда ибодатларини кўнгилдагидек адо этмоқдалар. Шу сабабдан юртимизга қарши ғаламислик қилишга ҳаракат қилувчи, гўёки диндорларга тазйиқ қилинмоқда деган туҳмат тарқатаётган кимсаларга нисбатан шафқатсиз бўлиш керак.
 Зеро, Пайғамбаримиз марҳамат қилганларидек: “Ҳақиқий мусулмон бу - мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлишликларидир”.
    Шундай экан, юртимизда ҳукм сураётган тинч ва осуда ҳаётни асраш, унинг мустақиллиги ва барқарорлигига муносиб ҳиссамизни қўшиш – ҳар биримизнинг, шу азиз Ватанда яшаётган барча фуқароларнинг, давлат ёки жамоат ташкилотида ишлаши, тадбиркор ёки бошқа касб эгаси бўлишидан қатъий назар, энг асосий вазифаларидан биридир. бўлиб қолмоғи лозимдир. Савол-жавоблар йўсинида ўтган тадбирдан талабалар мамнун бўлишди ва ўзига керакли хулосалар чиқазишди.
Семинарда терроризм йўлига адашиб кирган ёшларни видео роликлари тақдим этилди ва талабалар ўзгача таассуротга эга бўлишди.
“Республика Мустақиллигини ҳимоя қилиш ва диний экстремизмга қарши кураш” мавзусида олиб борилган тадбирга масъул шахс бош мураббий сифатида Гулноза Эргашева бўлди. 

     Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов