Тўйлар ҳақида ўйлар

Ҳар бир халқнинг маданияти, расм-русум ва урф одатлари бўлади. У ўзига хос тарзда ташкил этилади. Кейинги пайтларда тўй бериш орқали ўзини кўрсатиш ортиқча сарф-харажат ва чиқимларга йўл қўйиш каби нохуш ҳодисалар киши дилини ранжитади. Тўй маросимларни тартибга солиш бўйича қатор қарор ва фармойишлар чиқарилган бўлса-да, барибир уни муайян изга солишда оқсаш бўлаяпти.

2018 йил 27-апрелда институтда таълим олаётган “Гидротехника қурилиши”, “Сув хўжалигини механизациялаш” факультетининг  талаба қизлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2018-йил 3 - мартдаги 03/1-467-сон топшириқ хатидаги "Тўйлар, оилавий тантаналар ва маъракаларни ихчам ўтказиш" юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатига “Гуманитар фанлар” кафедрасининг профессор-ўқитувчи аёллари (Г.Худайбердиева, О.Шермухаммедова , М.Турдибаева, Х.Ботирова ) “Гидротехника қурилиши” факультети хотин-қизлар кенгашининг раиси Ф.Юнусовалар қатнашиб, талабаларга ушбу мавзу юзасидан тушунчалар бериб ўтдилар. Юридик фанлар номзоди Г.Худайбердиева Ушбу мавзу юзасидан Олий мажлис сенатининг қарори лойиҳаси билан таништириб ўтди.

Институт хотин-қизлар қўмитасининг раиси Зулфия Хафизова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.