Иш берувчилар билан учрашув
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3702 қарорида белгиланган вазифаларни бажариш юзасидан 2018 йил 11 май куни Сув хўжалиги вазирлигининг потенциал иш берувчи ташкилотларининг раҳбарлари билан ўқув меъёрий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича учрашув ўтказилди.
Сув хўжалиги вазирлигининг Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Музаффар Шомайрамов ҳамда институтнинг Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари кафедраси, Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш кафедраси, Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш кафедраси ва Элетротехника ва мехатроника кафедраларининг олимлари иштирокида “Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш” ва “Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти” таълим йўналишлари ва уларнинг негизидаги магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари ва кадрлар истеъмолчиларининг талаблари асосида янгидан фанлар киритилди ва фанларга ажратилган ўқув соатлари оптималлаштирилди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти