Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ) халқаро «University knowledge – 2018» танловининг олий таълим муассасалари рейтингида ТОР-10 га кирди
2018 йилнинг 20 март куни Москва шаҳрида талабалар, магистрантлар, аспирантлар ҳамда докторантларнинг III халқаро «University knowledge – 2018» танлови ўтказилди.
«University knowledge – 2018» танловининг асосий мақсади талабалар, магистрантлар, аспирантлар ҳамда докторантлар тайёрлаш сифатини ошириш, Евро Осиё иқтидорли талабаларини тармоқли ўқитиш ва ўқишдан ташқари ижодий қобилиятларини такомиллаштиришдан иборат бўлди.
Танловда 13 дан ортиқ давлатнинг университетлари иштирок этдилар, жумладан, Россия, Хитой, Беларуссия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Молдовия, Польша, Туркманистон ва бошқалар.
Танловда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти докторантлари ва магистрантларининг илмий ишланмалари ҳам тақдим этилди. Танлов якунига кўра Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти дунё олий таълим муассасалари рейтинги ТОР-10 га кирди:
1-ўрин: Россия халқлар дўстлиги университети (Россия);
2-ўрин: Волгоград давлат жисмоний тарбия академияси (Россия);
3-ўрин: Тинч океани давлат ниверситети (Россия);
4-ўрин: Шимолий-Кавказ федерал университети (Россия);
5-ўрин: “МИСиС” технология миллий тадқиқот университети (Россия);
6-ўрин: Доғистон давлат университети (Россия);
7-ўрин: П.Ф.Лесгафт номидаги жисмоний тарбия, спорт ва соғлиқ миллий давлат университети (Россия);
8-ўрин: Сибирь давлат алоқа йўллари университети (Россия),
Е.А.Букетов номидаги Караганда давлат университети (Қозоғистон);
9-ўрин: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (Ўзбекистон);
10-ўрин: Оренбург давлат университети (Россия),
Баранович давлат университети (Белоруссия).
ТИҚХММИнинг қуйидаги докторант ва тадқиқотчилари «University knowledge – 2018» танловининг фан тармоқлари бўйича ғолиблари бўлишди:
Техника фанлари бўйича:
1-ўрин:
“Изменение климата и его влияние на сельскохозяйственные культуры в Узбекистане” мавзусидаги илмий иши билан 1 босқич докторанти - Пулатов Бахтиёр Алимович.
“Методы регулирования и оценка ирригационного значения речных наносов” мавзусидаги илмий иши билан “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси ассистенти - Самиев Лукмон Наимович.
“Конструкция мобильного мерного водослива с полигональным отверстием” мавзусидаги илмий иши билан 3 босқич докторанти - Чориев Жамшид Музаффарович.
2-ўрин:
“Закономерности потока односторонне стесненного комбинированной дамбой” мавзусидаги илмий иши билан “Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкцияси” кафедраси ассистенти - Шукурова Севара Эгамкуловна.
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича:
1-ўрин:
“Изменение свойств почв при использовании фитомелиорации” мавзусидаги илмий иши билан 1 босқич докторанти - Уразбаев Илхом Кенесбаевич.
Педагогика фанлари бўйича:
1-ўрин:
“Стратегии адаптации выпускников технических высших учебных заведений на рынке труда” мавзусидаги илмий иши билан 1 босқич докторанти - Мукумова Дилрабо Инатовна.
“Повышение квалификации как фактор конкурентоспособности специалиста” мавзусидаги илмий иши билан 1 босқич докторанти - Мустафаева Дурдона Асиловна.
Танлов ғолибларини табриклаймиз ҳамда барчага олдига қўйган мақсад ва вазифаларига эришишларида омад тилаймиз!