Устоз-шогирдлик анъанаси
Илм ва таҳсилнинг ўзаро ҳамкорлик замирига қурилиши ҳар томонлама фойдалидир. Магистрларни ўзаро дарсларга жалб этиш мақсадида устоз-шогирд тизимини ривожлантириш бўйича “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети биринчи курс талабаларига Геодезия фанидан устоз-шогирд очиқ дарси ўтказилди. Дарсда кафедра ўқитувчиси Исломов Ўткир ва “Геодезия ва картография” (геоинформатика) йўналиши магистранти Сафаев Санжар соҳадаги замонавий технологиялардан фойдаланиш мавзусида очиқ дарс олиб борди. Ҳозирги кунда шогирдларни дарсларга ўзаро қатнашиши институтимизда анъана тусини олган. Бу эса улардаги ҳамкорлик туйғусининг ўсишига ҳам хизмат қилмоқда.
“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Исломов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.