Вақтнинг қадр-қиймати

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация факультети”, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси мудири Обид Хакбердиев, Салим Буриев, Тозовой Тураев, Шукрулло Зиядов, Вафобой Шеримбетов, Ринат Кусалиев, тарбиячи-педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Вақт қадри” мавзусида давра суҳбати ўтказишди.

Кўпчиликнинг вақтга бепарво бўлишига асосий сабаб уларнинг ҳаётда мақсади йўқлигидир. Вақтнинг исрофига сабаб бўлаётган яна бир омил вақтнинг қийматини билмасликдир. Бунга ҳозир интернетда кўп тарқалган бир гўзал ўхшатишни мисол қилиб келтириш мумкин: бир кеча-кундузда 86400 сония бор. Фараз қилайлик, кимдир бизга 86400 доллар бериб, «Мана шу пулни эртага шу пайтгача ишлатиб тугатишинг керак. Ишлата олмасанг, куйиб кетади, лекин бирон нарсага етмай қолса, қўшиб берилмайди», деди. Энг дангаса одам ҳам бу пулни қўлига олган заҳоти то уни тугатгунича кўзига уйқу келмайди, чунки бу ғанимат неъматдан иложи борича кўпроқ, ўринлироқ фойдаланиб қолишга шошади.

Ҳолбуки, бизга берилган 86400 сония бу пуллардан бир неча юзлаб баравар қийматлироқдир. Аммо афсуски, биз бу неъматни зое қилмасликка бу қадар куюнчалик қилмаймиз. Вақтимизни исроф қилаётганимизга яна бир сабаб - иродасизлик, аҳдида тура олмаслик, субутсизликдир. Тан олайлик, эртадан бошлаб фалон ишни қилишни бошлайман, душанбадан бошлаб фалон иш билан шуғулланишни бошлайман деганимизга неча йиллар ўтиб кетади.

  
Вақт кетди - бахт кетди,

Тожи сари тахт кетди.

Вақт — омад.

Вақтимизни қадрлайлик, азизлар!

              4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов