Ватан туйғуси - юрт қайғуси

14–январ - Ватан ҳимоячилари куни. Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

Ҳозирги кунда дунёда олдиндан айтиш қийин бўлган вазият ҳукм сураётган мураккаб бир шароитда мамлакатимиз хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, жамиятимизда тинчлик ва тотувликни таъминлаш нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини чуқур англаган ҳолда, Президентимиз Шавкат Мирзиёйев томонидан  2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида юртимиз мудофаа салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларимизни ривожлантиришни устувор  йўналишлардан бири сифатида белгиланди. Зеро, Президентимиз айтганидек,  ҳарбий хизматчилар барчамиз учун садоқат наъмунасидир.

Манашу туйғуларни талабаларимиз қалбида шакллантириш мақсадида 14–январ - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан 12 январ куни “Гидромелиоратция” факультети “Сув хўжалиги ва мелиоратция” таълим йўналиши 103-гуруҳ мураббийи “Ирригатция ва мелиоратция” кафедраси ассистенти Д.Г.Юлчиев талабаларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари давлат музейига олиб борди ва талабаларни  музейда сақланаётган экспонатлар билан таништирди.

 

“Ирригатция ва мелиоратция” кафедраси ассистенти Даврон Юлчиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов