Ёшларнинг ватанпарварлик рухида тарбиялаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПҚ-3528-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар

режаси ижроси юзасидан

 2018 йил 12 апрел соат 15:00 да ТИҚХММИнинг 3- курс талабалари иштирокида (75 нафар талаба) Ҳарбий кафедраси билан “Ёшларнинг ватанпарварлик рухида тарбиялаш, уларни жисмоний ва руҳий ривожланишига қаратилган тарғибот тадбирларини самарадорлигини ошириш” мавзусида “Ёш ватанпарварлар” шиори остида ҳарбий-спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақани очилиш маросимида Ҳарбий кафедра мудири подполковник Р.Минлишев сўзга чиқиб барча талабаларга ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда ҳар бир инсоннинг ўз она юрти тарихи, маданий обидалари, қадимий шаҳарлари тарихи ва аҳамиятини чуқур ўрганиш орқали ёшларда ватанпарварлик ҳиссини ошириш муҳим аҳамиятга эга эканлиги тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтди ва ҳар бир жамоага ҳарбий-спорт мусобақасида омад тилади.

Мусобақа 100 метр, 10х10 метрга мокисимон югуриш, турникка тортилиш, арқон тортиш ва газ ниқоб ва умумқўшин ҳимоя комплектини кийиш турлари бўйича талабалар бахс олиб боришди. Қизғин кечган бахисда 6 та жамоа иштирок этди. Мусобақа давомида талабаларда ҳарбий-спортга бўлган қизиқишлари, Ватанга бўлган садоқати, ҳулқ-атворлари билан ажралиб туришди.

Тадбир сўнгида:

3-цикл 8 гуруҳ жамоаси  1-ўринни,

2-цикл 7 гуруҳ жамоаси  2-ўринни

2-цикл 6 гуруҳ жамоаси  3-ўринни эгаллашди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшларимизни фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирланди.