Харбийлар билан учрашув
2018 йил 3 апрель куни институт ҳарбий кафедрасида “Мен ватан ҳимоячиси бўламан” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда шу ҳарбий кафедрани олдинги йилларда битириб ҳозирги кунда Қуролли Кучлар сафида топография хизматида ҳарбий қисмларда хизмат бурчини адо этиб келаётган офицерлар катта лейтенант Ш.Худайберганов ва лейтенант Р.Усмоновлар иштирок этди.
Суҳбат давомида офицерлар Қуролли Кучларда ўзларининг ҳарбий қисмларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва замонавий топогеодезик асбоб-ускуналар тўғрисида талабаларга батафсил маълумотлар беришди. Шу билан бирга кафедрадаги ўқиш жараёни офицерларнинг кейинги ҳаёти ва хизмат фаолиятида, шарафли ватан ҳимоячиси бўлишда замин яратгани тўғрисида маълумотлар беришди.
Маълумот берувчи офицерлар Миллий армиямизда ҳарбий хизматга талабалар ичидан жисмонан бақувват, маънан баркамол ва зиммасидаги бурч масъулиятни чуқур англаган йигитларгина ҳарбий хизматга ва Ватан ҳимоясига қодирлигини таъкидлаб ўтишди. Ҳарбий ватанпарварлик ёшлар учун шон - шарафли ишга айланганлигини фахр билан таъкидлаб ўтишди.
Суҳбат жараёнини талабалар саволлар билан офицерларга мурожжат қилишди. Ҳарбий қисмларда хизмат фаолиятини бошлашда қўйилган талаблар ва уларни амалий бажариш тўғрисида батафсил маълумот берилди.