Хайрия давом этади

Яхшилик ҳаммага хос ва мос фазилатдир. У ҳеч қачон ёш, жой танламайди. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Хотин-қизлар қўмитаси раиси ҳамда институт фаол талабалари ҳам бу борада жуда  фаол. Чунки улар июн ойини болаларга қувонч улашиш билан бошлашди. Республика онкология марказида ”Болаларга беринг дунёни” шиори остида ўтказилган тадбирдан, у ердаги болаларнинг қувончидан руҳланган институтимизнинг бир гуруҳ иқтидорли талабалари 2018-йилнинг 5-июн санасида “Бахтли болалик учун” шиорини тарғиб қилган ҳолда Тошкент вилоятининг Бўка туманида жойлашган 15-сонли меҳрибонлик уйига болаларга қувонч улашиш мақсадида ташриф  буюрдилар ҳамда у ердаги 180 нафардан зиёд болаларга хушкайфият бағишлаб қайтдилар.

Меҳрибонлик уйига кириб келиш болажонларнинг талабаларни илиқ меҳрларига тўла кутиб олиши билан бошланди. Тайёрланган турли хилдаги ўйинлар ва мусобақалар ҳаммани хотирасида муҳрланди. Тадбирни бошланишини меҳрибонлик уйида истиқомат қилувчи чемпионларни тақдирлаш билан бошланди. Болажонларнинг кўзларидаги қувонч талабаларга катта ғайрат бағишлади. Илғор талабалар билан биргаликда Институтимизда таҳсил олаётган Хитой Халқ Демократик Республикаси фуқаролари шунингдек, Буюк Британиялик талабалар ҳам тадбирда иштирок этдилар ҳамда ўзининг чиқишлари билан болаларнинг қалбидан жой олдилар.

 Кичкинтойлар ҳам фақат томоша билан чекланиб қолмадилар. Уларнинг ёд олган шеърлари ҳам талабаларнинг, тадбир қатнашувчиларининг кайфиятини кўтарди. Тадбирнинг якунида болажонлар Институтимизнинг иқтидорли талабалари билан биргаликда кун шиори туширилган қоғозларга турли хилдаги ранглар билан дастхат тайёрладилар.

  

  

 

Институт Ёшлар Кенгаши медиа гуруҳ раҳбари Улуғбек Манзирбоев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.