“Зулфия мукофоти”га топшириш учун нима қилиш керак?
Жорий йилнинг 21 октябрь куни соат 14:00да институтнинг фаоллар залида Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 87-06-814 сонли хатида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маънавий-маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбирни Хотин-қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси З.Исмаилова олиб борди. Тадбирда Институт Хотин қизлар масалалари бўйича Кенгаш иштирокчилари қатнашдилар. З.Исмаилова томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги ПФ-232-сон “Зулфия номидаги давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Президент фармони (29.03.2018 й, ПФ-5389-сон) қабул қилинганлиги,2018 йилдан эътиборан Зулфия номидаги Давлат мукофотини ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга бериш бўйича янги тартиб жорий этилганлиги”ни таъкидлаб ўтди.
Шунингдек институтда таҳсил олаётган ўттиз ёшгача бўлган талаба қизларни сўнги уч йил ичида (2018-2020йй) таълим, қан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишларида алоҳида ютуқлари қўлга киритилган (Республика ва жаҳон миқиёсида ўтказилган тадбирларда муваффақиятли иштирок этган) иқтидорли, фаол қизлар номзодини намунадаги жадвал асосида тақдим этишларини ҳам таъкидлади. Бу борада Кенгаш аъзоларини таклифлари хам эшитилди ва улар томонидан барча факультетлар кесимидаги фаол талабалар рўйхати шакллантирилаетгани ва уларни хужжатларини “Зулфия мукофоти”га топшириш масалалари тўғрисидаги фикрлари ҳам тингланди. Бу борада институт қошидаги “Интернейшнел-Хаус-Тошкент”академик лицей ўқувчиларидан ҳам танловга фаол ўқувчиларни жалб этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Хотин қизлар масалалари бўйича Кенгаш раиси ва иштирокчилари билан барча режадаги масалалар ҳақида тўлиқ гаплашилди ва кейинги ойда талаба қизларни ота-оналари билан ZOOM платформаси орқали барча факультет деканлари, маънавий маърифий ишлар бўйича масьуллар иштирокида онлайн давра суҳбати ўтказишни режалаштирилаетганлигини маълум қилди.