Якуний босқич

Ҳар бир жамиятнинг тараққиёт тизимида тутган ўрни унинг соғлом ва баркамол ёшлари билан боғлиқлиги аён. Шундай экан, ақлан ва руҳан саломатликнинг мезони жисмоний қувват билан алоқадор. Шунинг учун ҳам спорт мусобақаларини ташкил этиб туриш ана шу хайрлик ният билан узвий боғлиқ.

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни спортга, соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш мақсадида, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 26 февралдан учинчи мартга қадар 1-босқич талабалари ўртасида спортнинг мини футбол туридан мусобақаларига старт берилди.

Мусобақада  барча факультетларнинг жамоалари ҳамда Тошкент молия институтининг  жамоаси ҳам иштирок этмоқда.

 Мусобақада жами 8 та жамоа иштирок этмоқда. Мусобақани 26 февраль куни “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси мудири  М. Норқобилов очиб берди ва барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини ҳамда иштирокчиларни бир-бирига ҳурматда бўлишга чақирди.

Эслатма: Мусобақалар ҳали давом этмоқда мусобақанинг якуний босқичи учинчи март куни соат 18:00 да ТИҚХММИ спорт саройида бўлиб ўтади.

  

 

“Жисмоний маданият ва спорт” кафедрасининг мудири М.Норқобилов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов