“Ер кадастри ва мониторинги” фанидан инновацион технологияларни қўллаш бўйича “Mастер класс”

“Давергеодезкадастр” қўмитаси тизимидаги соҳалар учун малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида жорий йилнинг 5 февраль куни Қўмита мутахассислари томонидан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультети 4-курс талабалари ва профессор-ўқитувчиларига Ер мониторингини юритишда инновацион технологияларни, учувчисиз учиш аппарати - ДРОНни қўллаш мавзусида МАСТЕР КЛАСС ўтказилди.

МАСТЕР КЛАССда ерларни йўқлама қилиш ва ерларнинг ҳолатини масофадан кузатишда учувчисиз учиш аппарати - ДРОНни қўллаш бўйича амалий машғулот ўтказилди.