22 апрель Халқаро ер куни
21.04.2018 йил куни “Ердан фойдаланиш ва ер кадастри” факультетида “22 апрель – Халқаро ер куни” муносабати билан “Ер ресурсларидан фойдаланишда инновацион ғоя ва технологияларни қўллаш” мавзусида илмий-амалий семенар ўтказилди.
Семинарнинг асосий мақсади - Ўзбекистонда ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, ерларни муҳофаза қилиш муаммолари ва ечимларига бағишланган маърузаларни муҳокама қилиш, илмий-амалий жиҳатдан асосланган тавсия ва таклифларни ўқув жараёнига ҳамда ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
Илмий-амалий семенарда институт ва ДАВЕРГЕОДЕЗКАДАСТР қўмитасининг раҳбарияти, соҳадаги корхона ва ташкилот дерикторлари бир гуруҳ мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, магистрлар ва факультетнинг иқтидорли талабалари иштирок этишди.
“Г ва ГИ” кафедраси катта ўқитувчиси С.Н.Абдурахмонов ахбороти