Ёш педагогларнинг инновaтцион фаолиятини шакллантириш
Институтнинг 04.01.2 А/Ф буйруғи асосида Педагогика, психология ва ўкитиш методикаси кафедраси қошида доимий фаолият кўрсатиб келаётган «Педагогик махорат мактаби» курсида «Ёш педагогларнинг инновaтцион фаолиятини шакллантириш» мавзусида 5 - 10 январ кунлари ўкув семенар ташкил этилди. Семенарда кафедранинг қуйидаги профессор ўкитувчилари: профессор З.Исмаилова, профессор Х.Худойкулов, доцент М.Байбаева, Д.Мукумова, Ш.Рауповалар модераторлик қилишиб, «Педагогик мулоқот ва педагогик маданият», «Педагогик фаолиятда муаммоли вазиятлар, тўсиқлар ва низолар», «Педагогнинг инновaтцион фаолиятини шакллантириш», «Педагогик фаолиятда шахснинг индивидуал психологик хусусиятлари», «Таьлимни ташкил этиш шакллари, дарс ва унга қўйиладиган талаблар» мавзусида фаол семенар жарёнини ташкил этмокдалар. Ўкув семенарида «Гидромелиорaтция», «Гидромелиоратив ишларни механизaтциялаш», «Қишлок хўжалигини механизaтциялаш», «Қишлок ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш», «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» «Иқтисод ва менежмент» факультетларининг 100 га яқин ёш педагоглари катнашмокдалар. Семенар - тренингда таьлим жараёнига инновaтцион таьлим технологияларини кенг қўллаш имкониятини бера оладиган муҳит яратилмокда ва бевосита тингловчилар хам ушбу жараёнда фаол қатнашмоқдалар. Ўкув семенарнинг якунида қўйилган максад: ёш беш йиллик тажрибага эга бўлган педагогларга педагогик, психологик ва методика соҳасига оид билимларни етказиш, дарс самарадорлигини ошириш ва ўз фаолиятида фойдалана оладиган педагогик технологияларга асосланган дарсларни ташкил этишдир. Албатта, шу кўйилган талаб ҳамда вазифаларга эришиш учун фидойи харакатлар билан бор билим ва имкониятларимиздан самарали фойдаланмокдамиз!!!
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлим бошлиғи Муқумова Дилрабо ахбороти.