Ёшлар гиёҳвандликка қарши

2018 йил 11 июнь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов  ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси "Ёшлик" шаҳарчаси Кенгаши Фаррух Ахмедов,  Мирзо  Улуғбек тумани ЎзМТДП Шукур Назаровлар билан ҳамкорликда 26 июнь – “Бутунжаҳон гиёҳвандликка қарши курашиш куни” муносабати билан “Гиёҳвандлик – жамият иллати”, “Гиёҳвандлик – ХХI аср вабоси”, “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” ва “Ёшлар гиёҳвандликка қарши” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди, тадбирда талабалар ўзларининг қизиқтирган саволлари билан фаол иштирок этишди.

Тадбир сўнгида шундай тадбирларни ЎзМТДП билан ҳамкорликда ташкиллаштириб ҳамкорликда ишлаётгани учун Тошкент ирригация ва қишлоқ  хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ЎзМТДП "Ёшлик" шаҳарчаси Кенгаши томонидан Ташаккурнома билан тақдирланди.

 

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.