Ёшлар орасида ғайри ижтимоий ҳолатлар содир бўлиши бўйича огоҳлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” ги ПҚ-3528-сонли қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан

 2018 йил 19 апрель куни 12:30 да ТИҚХММИ В-бино “8-маъруза” залида “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети талабаларига (150 нафар) Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Минор жомеъ масжиди ноиб имоми Кабилов Муроджон Шавкатович “Ёшлар орасида ғайри ижтимоий ҳолатлар содир бўлиши бўйича огоҳлантириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш” мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида, Исломдаги бугунги кунда кийиниш маданияти  тўғрисида тўхталиб, уларнинг моҳияти тўғрисида ҳамда бугунги кундаги бошқа давлатлар билан кийиниш маданияти хусусида маълумотлар бериб, уларнинг моҳиятини таҳлил қилиб, маълумотлар талабаларга етказилди.

Муқаддас динимизни асраш унинг поклигини сақлаш, уни ҳимоя қилиш ҳар бир мусулмоннинг муқаддас бурчи эканлиги бу борада диний билимнинг саёзлиги оқибатида кўплаб ёшларнинг диний оқимлар ва ташкилотлар таъсирига тушиб қолаётганлиги, натижада ўз ватанига ва халқига қарши чиқаётганлиги жуда ачинарли ҳолатлигини ҳаётий мисоллар билан таҳлил қилиб берилди. Имом хатиб томонидан талабаларга бугунги кунда ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш бугуннинг бош мезони бўлиб, шу билан бир қаторда ёшларимизнинг таҳсил олишлари учун яратилган имкониятлар ҳавас қиларли даражада эканлиги ҳамда шу имкониятлардан ёшларимиз оқилона фойдаланишлари давр талаби эканлигини таъкидлаб ўтишди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш уни асраб авайлашга чақирди ҳамда бугунги техника технологияларнинг тараққий этиб бораётгани интернетдан фойдаланиш маданиятини ўрганиш, ҳар хил комьпютер ўйинлари, ижтимоий норасмий сайтларда тарғиб қилинаётган ёт ғоялар уларнинг инсон ва ёшлар онгига салбий таъсирлари бундай ҳолатларда ҳушёр ва огоҳ бўлишга чақирди ва бундай норасмий сайтлар ва тармоқларга алданмасликка даъват этди.

Шунингдек, бугунги кунда диний экстремистик ташкилотларнинг ғайри инсоний, ғайри диний мақсадлари ва фаолияти илмий жиҳатдан таҳлил қилиниб, талабаларга етказилди. Ёвузликни ва жаҳолатни олдини олишда илм-маърифатнинг ўрни шунингдек, диний маърифатнинг ўрни ва аҳамиятига тўхталиб ўтилди. Маъруза қизғин баҳс ва савол-жавоблар асосида ўтди.

​​​​​​​