Заковатли талабалар мусобақаси

Инсон идроки ва ақлини чархлашда интеллектуал ўйинларнинг ўз ўрни бор. Мусобақавий тарзда ўтган ўйинлар бўш вақтлардан унумли фойдаланишда ҳам асқотади.

 2018 йил 7 май Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида 7-8 қаватлар ўртасида тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов   “Заковат” интелектуал ўйинини ўтказди.

Интеллектуал ўйинида “Гидромелиорация” факультетининг 2 - босқич талабаси Жахонгир Эштемиров бошловчилик қилди. Унда 1-босқич “Ёшлар” жамоаси, 2-босқич “ Иттифоқ ” жамоаси талабалари иштирок этишди.

Интеллектуал ўйинида “Ирригация ва мелиорация” кафедраси лаборатория мудири Ёрқин Турдибоев қатнашди.

Ўйин кескин фикрлар тўқнашувига ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Мантиқий саволлар билан биргаликда қизиқарли статистика маълумотлари бериб ўтилганлиги айниқса, иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад  талабаларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш ва таҳсил олаётган талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, бир неча босқичда ташкил этиб уларнинг китоб мутолаасига, янги манбаларни қидириб ўқишга бўлган иштиёқларини янада ошириш ва рағбатлантиришдир.

  

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Қутлимуротов Жавлонбек ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.