Замонавий мониторлар
Инновацион ғоялар ва технологиялар замонавий таълим билан уйғунлашгандагина тараққиётнинг моҳияти теранлашади.
Институтимиз ректорининг ташаббуслари билан барча факультетлари ўқув бинолари кириш қисми фойесида замонавий мониторлар ўрнатиш йўлга қўйилди. Бу иш биринчилардан бўлиб, “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети биносида амалга оширилди.
Унинг афзаллиги шундаки, унда ҳар бир ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда талабалар факультетнинг таълим йўналишлари, ўқув жараёнларига оид хабарлар, кафедралар фаолиятига оид янгиликлар билан танишиб бориш имконияти бўлади.
Шу билан бирга факультетнинг иқтидорли талабалари томонидан ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларни ҳам ёритиб бориш имкони туғилади. Бу ташаббус талабалар ва профессор-ўқитувчилар томонидан қизғин қарши олинди.
“Иқтисодёт ва менежмент” факултети талабалар кенгаши сардори Жаҳонгир Саидаҳмедов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.