Зилзиланинг содир бўлиши ва унинг хусусиятлари
“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедраси доценти А.Хожиев "ГИМ" факультети 3 курс 309-гуруҳ талабаларига “Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси” фанинг “Зилзиланинг содир бўлиши ва унинг хусусиятлари” мавзусидаги маъруза дарси “Фуқаро муҳофазаси” институтининг “Зилзилани симуляция қилиш марказида” ўтказилди. Дастлаб ушбу марказда ташкил этилган “Зилзила тарихи” музейи билан талабалар таништирилди ҳамда илк бор яратилган сейсмографлар кўздан кечирилди.
Шундан кейин талабаларга зилзилани симуляция қилиш қурилмаси тушунтирилди. Шу билан бирга зилзилалар содир бўлганда ҳаракат қилиш бўйича талабаларнинг билим ва кўникмаларини яна ҳам ошириш мақсадида симулятор қурилмаси ёрдамида сунъий зилзила содир этилиб унда ҳаракатланиш қоидалари ўрганилди.