Зулфияхоним издошлари
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигни механизациялаш муҳандислари институтининг 3-ТТЖ да тарбиячи педагог Азиза Хайитова бошчилигида 2018-йил 2-март куни "Зулфияхонимни ёд этиб" деб номланган шеърият кечаси бўлиб ўтди. Бунда Зулфия онамиз босиб ўтган ҳаёт йўллари, ижодлари ва уларнинг қаламига мансуб шеърларидан ётоқхонада яшовчи 1-курсдан 4-курсгача бўлган талаба қизлар, яъни: Аманкулова Ҳилола, Рахимова Нилуфар, Абдуқаҳарова Машҳура, Жураева Анора, Исакузиева Рушана ҳамда Асадова Барно каби талаба қизлар маълумот бериб ўтишди ва шеърларини ёд айтишди. Булар нафақат ўзбек тилида, балки рус ва инглиз тилларида ҳам маълумот беришди. Шеърият кечаси кўтаринки руҳда ўтди ва барча қизлар кўнглига мамнуният бахш этишди. Зулфия мукофоти 30 ёшгача таъсис этилганлиги ва шу мукофотга қизларимизнинг ҳаракат қилишаётгани ҳам эътироф этилди.
3-талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Хайитова Азиза ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов