“I-ҳалқаро: Янгиланаётган Ўзбекистонда  хотин - қизларнинг  илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглиги”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАҲСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” ва “Гуманитар фанлар” кафедралари ҳамкорлигида ўтказиладиган “I-ҳалқаро: Янгиланаётган Ўзбекистонда  хотин - қизларнинг  илм – фан тараққиётидаги роли ва Гендер тенглиги” (1st International Conference  “The role of women and girls in the development of science and gender equality in renewing Uzbekistan”) мавзусидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.

Анжуманни ўтказиш вақти: 2021 йил  2 – 3март 

Илмий-назарий анжуманнинг очилиши 2021 йил 2 март куни соат 1000   да бошланади. 

Анжуманда қуйидаги йўналишлар бўйича секцияларнинг иш олиб бориши режалаштирилган:

1-Шўба. Илм – фан - техника ва инновациялар самарадорлигини таъминлашда олима аёлларнинг иштироки;

2-Шўба. “Янгиланаётган Ўзбекистонда  амалга оширилаётган инновациялар, маънавий маърифий ислоҳатларнинг муҳим омили сифатида;

3-Шўба.  Таълим тизимини модернизациялашда  хотин – қизларнинг ўз қобилиятлари ва имкониятларини рўёбга чиқаришнинг шарт-шароитлари;

4-Шўба. Давлат ва жамият бошқаруви ҳамда иқтисодиёт тармоқларида ҳамда ОТМ-Оила-маҳалла хамкорлигида хотин-қизларни ўз-ўзини бошқариш органлари фаолиятига жалб этиш;

5-Шўба. Глобаллашув шароитида хотин – қизларнинг интеллектуал салохиятларини юксалтиришнинг замонавий муаммолари;

6-Шўба. Оиладаги тазйиқ ва зуравонликни олдини олиш ҳамда гендер тенгликни таъминлашга ва аёлларнинг ижтимоий турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган масалалар.

Тақдим этиладиган мақолаларни расмийлаштиришга қуйилган талаблар

Илмий мақола мавзуси (Title).  Тезис мавзуси имкон қадар қисқа ва лўнда кўринишда шакллантирилган бўлиб, тезис тадқиқот йўналишини аниқ ифода этиши лозим. У ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида тақдим этилиши керак.

Илмий мақола муаллифи тўғрисида маълумот (Author information). Ушбу қисмда муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ва мулоқот  телефонлари киритилади.

Мақоланинг аннотацияcи (Abstract). Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 8-10 қатордан ошмаган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади. Унда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш учун қўлланилган методология, тадқиқот натижалари, мақоланинг тўла мазмунидан келиб чиққан ҳолда муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссасининг қисқача баёни ёритилади.

Таянч иборалар (Key words). Таянч сўзлар тезис мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи калит сўзлар ҳисобланади. Scholar.google.com ёки google.com қидирув тизимида тезис осон ва энг биринчи саҳифаларда топилиши учун таянч сўзларнинг ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6-8 марта такрорланиши тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References). Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча адабиётларнинг рўйхати [1], [2] ёки [3] кетма-кетлигида:

  • муаллифлар исми-шарифи, китоб номи, нашр манзили нашриёт номи, йили, бетлари;
  • муаллифлар исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари.

  Тезис матни.   Матан “Times New Roman” шрифтида, 14 кегелда бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифасининг барча (ўнг, чап, юқори ва қуйи) томонидан 2 сантиметрдан иборат масофа қолдирилади. Тезиснинг максимал ҳажми 5 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 3 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда фойдаланилган адабиётлар сони камида 5-6 манбадан иборат бўлиши лозим.

Такдим этилаётган мақолаларни (ОАК томонидан эътироф этилган ва Scopus базасидаги журналларга тақдим этмоқчи бўлганлар учун) расмийлаштиришга қўйилган талаблар.

1. Муаллиф (ёки муаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Иқтисодиётда инновациялар” илмий электрон журналининг рукнига мос келиши шарт.

2. Мақола халқаро андозалар талаби доирасидаги қуйидаги аниқ бандларга эга бўлиши лозим:

- Мақола мавзуси (Title). Мақола мавзуси имкон қадар қисқа ва лўнда кўринишда шакллантирилган бўлиб, мақоланинг тадқиқот йўналишини аниқ ифода этиши лозим. У ўзбек, рус ҳамда инглиз тилларида тақдим этилиши керак.

- Мақола муаллифи тўғрисида маълумот (Author information). Ушбу қисмда муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ва мулоқот  телефонлари киритилади.

- Мақола аннотацияcи (Abstract). Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 8-10 қатордан ошмаган ҳолда ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади. Унда тадқиқот муаммоси, унинг долзарблиги, тадқиқот муаммосини очиб бериш учун қўлланилган методология, тадқиқот натижалари, мақоланинг тўла мазмунидан келиб чиққан ҳолда муаллифнинг илмий ва амалий ҳиссасининг қисқача баёни ёритилади.

- Таянч иборалар (Key words). Таянч сўзлар мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи калит сўзлар ҳисобланади. Scholar.google.com ёки google.com қидирув тизимида мақола осон ва энг биринчи саҳифаларда топилиши учун таянч сўзларнинг ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6-8 марта такрорланиши тавсия этилади.

- Кириш (Introduction). Кириш қисмида асосан тадқиқот муаммоси, унинг мақсад ва вазифалари ёритилади. Мазкур қисм тадқиқот мавзусининг танланиш асоси, унинг долзарблиги ва илмий аҳамиятини тушунтириб беради (ушбу қисмда Президент асарлари ва маърузаларига албатта мурожат қилиниши лозим).

- Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review). Мавзуга оид адабиётлар таҳлили тадқиқ этилаётган муаммо юзасидан муаллифнинг билим ва тасаввурларга эга эканини намоён этувчи қисм ҳисобланади. Адабиётлар таҳлили мавжуд интеллектуал ҳудуд доирасини баҳолаш ва шу асосда маълум харита яратишни англатади.

Адабиётларнинг танқидий таҳлилидаги уринишлар мазкур мавзу доирасидаги билимларни кучайтиради ва тадқиқот саволларини янада ойдинлаштиришга ёрдам беради. Ўз мазмунига кўра ҳар қандай тадқиқот айни шу соҳада яратилган аввалги билимлар негизига қурилади. Адабиётлар бўйича таҳлил асосан соҳадаги энг янги журнал мақолалари ва бошқа турдаги маълумот манбалари асосида амалга ошади (мавзуга оид мақолаларни калит сўзлар ёрдамида www.scholar.google.com қидирув тизимидан топиш мумкин).

- Тадқиқот методологияси (Research Methodology). Тадқиқот методологияси тадқиқотнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, у ўтказилаётган тадқиқотнинг умумий харитаси, тадқиқот йўли ва манзилга (натижага) олиб борувчи харитавий чизгилари ҳисобланади. Тадқиқот методологияси тадқиқот фалсафаси ва йўналишини (дедукцион ёки индукцион) белгилаш, тадқиқот дизайни, яъни тадқиқот муаммосининг ечимига олиб борувчи бош режасини тузиш, тадқиқот учун зарур ахборотни олиш йўллари ва тадқиқот этикасини белгилаш, тадқиқот объектининг танлови (sampling), бирламчи ёки иккиламчи маълумот манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, тадқиқот стратегиясини (кузатиш, эксперимент, кейс-cтади, саволнома, этнографик, архив тадқиқот ва ҳ.к.) аниқлаш бўйича рационал қарор қабул қилиш асосида қўйилган муаммонинг аниқ ечимига олиб чиқувчи йўлни белгилашни англатади. Методология қисмининг мукаммаллиги тадқиқот учун белгиланган йўлнинг ишончлилиги (reliability) ва aниқлилигини (validity) асослаш орқали намоён бўлади.

- Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results). Тадқиқотнинг таҳлил қисми тадқиқот методологиясида аввалдан белгилаб олинган таҳлил усуллари (математик моделлар ва бошқалар) орқали йиғилган маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади. Бунда фақатгина таҳлил усулининг натижалари ифода этилади; топилган натижалар бўйича муҳокама мақоланинг кейинги қисмининг вазифаси ҳисобланади.

- Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations). Тадқиқотнингмақсад, вазифаларининг англашилганлиги ҳамда тадқиқот саволларининг ўз жавобини топганлиги, тадқиқотнинг асосий натижаларига ва тадқиқотнинг умумий жараёнига умумий хулосалар, шу билан бирга, таклифлар ва айни тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда келажак тадқиқоти шу йўналишлари мақола хулоса ва таклифлари қисмининг асосини ташкил этиши лозим.

- Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References). Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган барча адабиётларнинг рўйхати [1], [2] ёки [3] кетма-кетлигида қўйилади:

  • муаллифлар исми-шарифи, китоб номи, нашр манзили нашриёт номи, йили, бетлари;
  • муаллифлар исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари

3. Мақола матни “Times New Roman” шрифтида, 14 кегелда бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифасининг барча (ўнг, чап, юқори ва қуйи) томонидан 2 сантиметрдан иборат масофа қолдирилади. Мақоланинг максимал ҳажми 16 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 6 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда фойдаланилган адабиётлар сони камида 10-15 манбадан иборат бўлиши лозим.

4. Мақолада албатта жадвал, чизма ёки расмлар бўлиши шарт. Жадвал номлари унинг юқори қисмида, чизма ёки расм номлари уларнинг қуйи қисмида ёзилиши ҳамда уларнинг манбаси аниқ кўрсатилиши лозим. Мақолада жадвал, чизма ва расмларнинг берилиши мақола сифатини оширувчи манба бўлиб хизмат қилади.

- тезис электрон ва қоғоз нусхада (А4) тақриз ҳамда эксперт хулосаси билан қўшиб топширилади.

- тезисларнинг мазмунига, маълумотлар муаллифларга тегишлилиги учун ва келтирилган манбаларнинг тўғрилигига муаллифлар масъул.

- анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.

Талабга жавоб бермайдиган материаллар анжуман дастурига ва тўпламга киритилмайди ва  муаллифларга қайтарилмайди. Тезислар 2021 йил 10 февралгача қабул қилинади.

Манзил: 170100, Тошкент шаҳар, Қори-Ниёзий кўчаси 39-уй. Телефон: +998 99 820-06-02, +998 99 813-36-72. Факс: +99871 237-38-79

                                                                                                        

РЎЙХАТДАН ЎТИШ ВА ТЎЛОВЛАР

Рўйхатдан ўтиш тўлови миқдори

Ўзбекистон Республикаси иштирокчилари учун

МДҲ ва бошқа мамлакат фуқаролари учун

Маъруза билан иштирок этувчилар

бепул

бепул

Иштирокчилар

100 000 сўм

10 $

Иштирокчилар (DOI рақами билан)

100 000 сўм

15 $

ОАК рўйхатидаги журналда нашр этиш

Миллий 300.000

Хорижий 970.000

30 $

SCOPUSбазасидаги журналда нашр этиш учун

Шартнома

асосида

Шартнома

асосида

Ҳамкор ташкилотлар учун: Иштирокчилар 50 000 сўм

ОАК рўйхатидаги журналда нашр этиш: миллий 200.000 сўм, хорижий 750.000

Тўлов реквизитлари: Ҳ/С: 2020 8000 3010 3270 2001 АКБ “Ҳамкорбанк” Тошкент ф.

                                     ИНН: 306 165 193; МФО: 00443; ОКЭД: 96090

E-mail: Tuychiyev@tiiame.uz, ali.jumanov@mail.ru

Мақолалар https://tadqiqot.uz/ манзили ёки Туйчиев Хайрулло Эргашовичнинг ушбу рақамдаги (+998998200602) телеграмм манзили орқали қабул қилинади.

Иштирокчи анкетаси

Исм:

Фамилия:

Илмий даража:

Лавозим:

Ташкилот:

Манзил:

Шаҳар:

Почта коди (хорижий иштирокчилар учун):

Мамлакат:

Телефон:

Факс:

Электрон почта:

Илмий мақола номи:

Ҳаммуаллифлар (Агар бўлса):