«Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни»

2017 йил 17-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни»мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

            Анжуманнинг мақсади:

Республика ижтимоий ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш,  илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий янгиликлар, ихтиролар қилиш, инновацион технологиялар яратиш жараёнларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш ва ижтимоий фаоллигини оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

            Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб борилади:

1-шўъба: Физика-математика ва техника фанларини ривожлантиришдаги муҳим вазифалар;

2-шўъба: Табиий фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари;

3-шўъба: Ижтимоий-гуманитар фанларнинг амалий аҳамиятини ошириш масалалари;

4-шўъба: Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари.

Анжуманда иштирок этиш учун талабнома ва анжуман материаллари тўпламига илмий мақола тақдим этиш зарур.

            Илмий мақолалар — 2017 йил 10 ноябргача қабул қилинади.

Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:

— илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

— тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади;

— анжуман материаллари ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин;

— илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1 см жой қолдириб, 1 нусҳада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусҳаси MS Word дастурида Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. Электрон нусҳаси диск ёки флешкага ёзилган ҳолда юборилади ёки электрон почтадан жўнатилади.

— муаллиф томонидан анжуманда иштирок этиш учун Ташкилий қўмитасига талабнома (фамилия, исми ва шарифи, мақола номи, конференция йўналиши (шўъба), ташкилот, лавозим, хизмат манзили, телефон/факс, е-mail) тақдим этилиши лозим.

            Анжуман Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни таҳрир қилиш ва саралаш ҳуқуқига эга.

            Анжуман материалларини юбориш манзили:

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Марказий Кенгаши

Манзил: 100011,  Тошкент ш.,

Навоий кўчаси, 11.

Тел.: (+99894) 170-90-27

E-mail: a.rozimurotov@yi.uz