“Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини оширишда илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг ролини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция ташкил этил

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ АГРАР, СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ ВА ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини оширишда илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг ролини оширишнинг долзарб масалалари” илмий-амалий конференция

АХБОРОТ ХАТИ

22-23 февраль 2018 йил, Тошкент

Тошкент давлат аграр университетида 2018 йилнинг 22-23 февраль кунлари “Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги соҳаси самарадорлигини оширишда илмий тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларининг ролини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги  илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.

Конференция йўналишлари:

1-Шўъба. Ўсимликшунослик, деҳқончилик ва агрокимё соҳасидаги замонавий агротехнологиялар.

2-Шўъба. Мева-сабзавотчилик, узумчилик ва уларни қайта ишлаш масалалари.

3-Шўъба. Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги. ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агробиотехнология

4-Шўъба. Зооветеринария, пиллачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик соҳаларини ривожлантиришда илм-фан ютуқлари ва муаммолари.

5-Шўъба. Агросаноат мажмуи иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалигида замонавий ахборот технологияларини қўллаш имкониятлари.

6-Шўъба. Ўрмончилик, манзарали боғдорчилик, доривор ўсимликлар ва экология масалалари.

Конференция ишчи тиллари: ўзбек, рус, қорақалпоқ.

Конференция материалларига қўйиладиган талаблар: материаллар 3-4 бет ҳажмда,
1 интервалда, А4 форматли қоғозда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан
2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman
14 ўлчамли шрифтида тайёрланиши ва ҳамма бетлар тўлиқ бўлиши лозим.

Мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин ўнг томондан муаллиф(лар)нинг фамилияси-исми-шарифи (исми-шарифи қисқартирилган ҳолда), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади. Бир интервалдан кейин асосий матн келтирилади. Асосий матндан сўнг фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади.

Бошқа талаблар:

Материаллар қоғоз ва электрон вариантда тақдимот топширилади. Мақолада муаллифлар сони 3 нафардан кўп бўлмаслиги ҳамда биринчи турган муаллиф ялпи ёки шўъба йиғилишларида айнан ташкилий қўмитага юборилган мақола юзасидан тайёрланган тақдимотни ҳимоя қилади.

Материалларни tsau.innov@gmail.com электрон манзилига мумкин. Электрон вариантда битта файлда фақат битта мақола бўлиши керак.

Электрон вариантдаги файлнинг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: 2 шўъба-У.Акромов.rtf. деб номланиши ҳамда файл RTF форматида сақланиши лозим. Қоғоз ва электрон вариантдаги матнлар бир хил бўлиши шарт. Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар рақами қўйилмайди.

Анжмунга материаллар 2018 йилнинг 15 февралигача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун манзил: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, ТДАУ бош биноси, 3-қават, 309, 311-хоналар, Илмий бўлим (Б.Аширов, Б.Муродов); Телефонлар:  260-39-73, 260-50-59

Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар Тошкент давлат аграр университетининг сайтида (http://www.tdau.uz.) эълон қилинади.

Анжуманнинг ҳар бир иштирокчилари қуйидаги шакл бўйича ўзлари тўғрисида маълумот бериши зарур.

Анжуман иштирокчиси ҳақида маълумотлар:

Муаллифнинг Ф.И.Ш.

 

Илмий даражаси, унвони

 

Лавозими

 

Ташкилот номи

 

Почта орқали аълоқа манзили

 

Тел:

 

Факс:

 

E-mail

 

Маъруза тури (ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)

 

Шўъба йўналиши

 

Маъруза мавзуси:

 

Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш.

 

 

 

 

 

 

Анжуманга топширилаётган материаллар юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, таҳрир ҳайъати уларни чоп этмаслик ҳуқуқига эга.

 

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

 

 

МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН НАМУНА

 

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МЕВА, САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШГА ОИД МАСАЛАЛАР

 

М.Ю.Ибрагимов, Е.Ш.Торениязов,

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.

 

Жанубий Орол бўйи минтақасида вужудга келган кескин салбий экологик (чўлланиш жараёни, тупроқ шўрланиши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, сув танқислиги) вазиятлар натижасида ҳудудларнинг суғориб экиладиган экин майдонларининг тупроқ ҳосилдорлигининг пасайиши (ўртача 41,3 балл бонитет) сабабли қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларидан олинадиган ҳосилдорлик миқдори камайиб бормоқда (пахта 17-21 ц/га, буғдой 35-40 ц/га, картошка 50-70 ц/га ва ҳоказо). Шу сабабдан минтақа шароитида мева, сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштиришда, соҳада фан ва илғор ишлаб чиқаришга асосланган ташкилий ва агротехник усуллардан фойдаланиш долзарб ҳисобланади.

Қорақалпоғистон шароитида экилаётган мева, сабзавот, полиз ва картошка ўсимликлари турлари, таъсир этадиган омиллар аниқланган ва таҳлиллар ишланган. Далада учрайдиган зараркунандалар, уларнинг биологик ривожланиш динамикаси, келтирадиган зарари, ўтказиладиган кураш тадбирларини олиб боришнинг илмий асосларини ўрганиш учун махсус Ш.Т.Хўжаев [3] услублари асосида олиб борилди. Ўтказилган тадқиқотлар намуналарини танлаш, вариантларни жойлаштириш, рендомизирован усулда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили Б.Д.Доспехов [2] услуби ёрдамида амалга оширилди.

Кузатишлар натижаси шуни тақозо этадики, мауммонинг асосий сабаби туман ва туманлараро мева ва ток кўчатлари, сабзавот, полиз ва картошканинг навли уруғларини етиштириш билан шуғулланадиган уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш ва меваларнинг паст ва пакана бўйли нав-ларини етиштирадиган питомникларини ишлатиш, сабзавотларнинг гетерозисли дурагай шаклларига эътибор қаратишнинг суст олиб борилиши.

Бу борадаги ўтказилаётган тадқиқодлар натижасида ҳудуд шароитида мева, сабзавот ва узум етиштиришда қуйидаги хулосаларга келиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилди.

Мева, сабзавот, полиз ва картошканинг ҳудуд шароитига мослаштирилган навли уруғларини етиштирадиган хўжаликларини ташкил этиш; ҳудуд тупроқ ва иқлим шароитларига мос бўлган мева ва сабзавот турларини ва навларини танлаб экиш; замонавий интенсив боғлар барпо этишда тупроқларнинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор қаратиш, ер ости сувлари паст жойлашган майдонларга экиш; мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг замонавий услубларидан фойдаланиш; энг замонавий технологияларни қўллаш туфайли мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ва тоза ҳолида экспорт қилишга эътибор қаратиш.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Гар К.А. Методы испытания токсичности и эффективности инсектицидов. Сельскохозяйственная литература, журналы и плакаты. – М.: Колос, 1963. – С. 222-226.

2. Доспехов Б.Д. Методика полевых опыта (4-ое изд.). – М.: Колос, 1986. - 415 с.

3........