Хорижий абитуриентлар учун
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИГА ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
ҲУЖЖАТЛАР РЎЙХАТИ
Ҳужжатлар қуйидаги почта орқали qabul2021@tiiame.uz қабул қилинади.
· Ариза
· Паспортнинг сканер варианти (PDF шаклида).
· Сертификат/гувоҳнома, диплом ҳамда унинг иловасидаги баҳолари (баллар) рус ёки ўзбек тилларига таржимасининг нотариал тасдиқланган сканер варианти (PDF шаклида).
· Магистратура учун бакалавр дипломи ҳамда унинг иловасидаги фанлар баҳолар (баллар) рус ёки ўзбек тилларига нотариал тасдиқланган таржимасининг сканер вариант топширилади (PDF шаклида).
· 3,5×4,5 ўлчамли фотосурат (JPEG шаклида).
· Сертификат/гувоҳнома, диплом шунингдек, магистратура учун бакалавр дипломи ҳамда унинг иловасидаги ўрганилган фанлар баҳолари (баллар) рус ёки ўзбек тилларига таржимасининг нотариал тасдиқланган асли институт ўқишга қабул қилинганда ўқув йили бошланишидан олдин тақдим қилинади.
ИНСТИТУТГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ
· Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бакалавриат таълим йўналишида ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари танланган таълим йўналиши бўйича институт қабул комиссияси томонидан суҳбатдан ўтадилар;
· Суҳбат августнинг иккинчи ёки учинчи ўн кунлигида онлайн тарзда (Zoom платформаси орқали) рус ёки ўзбек тилларида бўлиб ўтади;
· Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг магистратураси мутахассислигида ўқиш истагини билдирган чет эл фуқаролари танланган таълим йўналиши бўйича институт қабул комиссияси томонидан суҳбатдан ўтадилар;
· Суҳбат августнинг иккинчи ёки учинчи ўн кунлигида онлайн тарзда (Zoom платформаси орқали) рус ёки ўзбек тилларида бўлиб ўтади;
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ