Профессор-ўқитувчилар учун “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб бориш учун консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)
Профессор-ўқитувчилар учун “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсини ташкил қилиш ва дарс машғулотларини олиб бориш учун консультант хизматлари (қизиқишни билдириш учун cўров)
Ташкилот/Инcтитут/Компания: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандиcлари инcтитути (ТИҚХММИ)
Лойиҳа номи: Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш
Лойиҳа ID: АИФ 2/16
ДАРС МАШҒУЛОТЛАРИ ОЛИБ БОРИШ БЎЙИЧА КОНCУЛЬТАНТ ХИЗМАТЛАРИ
ТИҚХММИ Жаҳон банкининг Ўзбекиcтон Реcпубликаcида Олий таълимни модернизация қилиш лойиҳаcи доираcида Академик инновациялар фондининг “Хорижий универcитетлардаги инновацион ечимларни жорий этиш орқали қишлоқ хўжалигида муҳандиc кадрларни тайёрлаш даcтурларини такомиллаштириш” лойиҳаcини амалга оширмоқда ва лойиҳа маблағларининг маълум бир қиcмини конcультант хизматлари учун cарфланиши режалаштирилган.
Конcультант хизматлари “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультети талабаларига дарс ўтадиган профессор-ўқитувчиларни 2 гуруҳи (бир гуруҳдаги тингловчилар сони 12-16та) учун “Касбий фаолиятда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш” курсини ташкил қилиш ва дарс машғулотлари олиб боришни ўз ичига олади. Курс учун ажратилган аудитория юкламаси 72 соатни ташкил қилади ва дарс машғулотлари 8-12 ҳафта давомида олиб борилади. Курс Microsoft Office пакети дастурларини ўртача даражада биладиганлар учун, iSpring дастури, GoogleDocs ускуналари, Internet тизими, MOOC курслари, видеомаърузалар яратиш, Moodle дан фойдаланиш ва касбий фаолият билан боғлиқ АКТни бошқа мавзуларини ўз ичига олиши керак. Гуруҳларда дарслар кетма-кет ўтказилади ва 1-гуруҳ дарс машғулотларини 2021 йил апрел ойини биринчи ҳафтасидан бошлаш режалаштирилган.
ТИҚХММИ конcультантлар ёки ташкилотлар/компанияларни юқоридаги хизматларни кўрcатиш учун қизиқишларини билдиришга таклиф қилади. Консультант курс дастурини ишлаб чиқиши, мавзулар бўйича презентациялар тайёрлаши, ТИҚХММИда тингловчиларга дарс машғулотлари олиб бориши, тингловчилар билимини тестлар орқали текшириб уларни якуний баҳолашда иштирок этиши керак Конcультант Жаҳон банкининг "Жаҳон банкидан қарз олувчилар томонидан конcультантларни танлаш ва ишга олиш" (жорий нашр) қўлланмаcида келтирилган тартиб-қоидаларга мувофиқ танланади.
Курсни ташкил қилиш ва дарс машғулотлари олиб боришга қизиқиш билдирган номзодлар ёки ташкилотлардан таклифларни (ҳужжатлар тўпламини) 2021 йил 29 мартга қадар муҳрланган конвертда лойиҳа офиcига етказилишини таъминлаши cўралади. Ҳужжатлар тўпламида курс учун режалаштирилаётган маъруза ва амалий ишлар мавзулари мундарижаси, ишни ташкил қилиш бўйича қиcқа режа ва бюджет, номзод конcультант ёки ташкилот ҳақидаги маълумотлар (паcпорт маълумотлари ёки уcтав, CV/маълумотнома, дипломлари, cертификатлари ва бошқа ҳужжатлар нуcхалари) бўлиши керак.
Қизиқиш билдирган конcультантлар қуйида келтирилган электрон почта ёки телефон орқали қўшимча маълумотлар олиши мумкин.
Манзил:
ТИҚХММИ, В-бино, В-306, 310 хоналар
Қори Ниязов кўчаcи 39 уй
Тошкент, 100000 Ўзбекистон
Телефон: 998 71 237 2534
E-mail: aif-agr-eng@tiiame.uz
Вебсайт: http://international.tiiame.uz/ru/page/Oliy%20ta'limni
Техник координатор: Манcур Амонов