Таълим муасссаларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби билан танишмисиз?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 470 –сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
- Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиб, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб амалиётга жорий этилиши;
- Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига ўзгартиришлар киритилганлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштириш;
- Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юкланган.
Батафсил http://lex.uz/docs/4367782 сайтида НИЗОМдаги 1-боб. Умумий қоидалар; 2-боб. Таълим ташкилотларини аттестациядан ўтказиш; 3-боб. Эксперт комиссияларини ташкил этиш ва уларнинг таркиби; 4-боб. Аттестация якунлари; хамда аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш СХЕМАСИ билан танишишингиз мумкин.
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов