“Геоахборот тизими (ГАТ) технологияси соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашинг

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти

Тошкент ирригация ва қишлоқ ҳўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети

Тошкент архитектура ва қурилиш институти

Қорақалпоқ давлат университети

Обуда университети (OU), Венгрия

Зальцбургдаги Париж Лодрон университети (PLUS), Австрия

Қироллик технология университети (KTH), Швеция

Лейбниц Ўтиш даври иқтисодиёти мамлакатларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш институти (IAMO), Германия

АХБОРОТ ХАТИ

Ҳурматли ҳамкасблар!

Геоахборот тизими (ГАТ) технологияси соҳасини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва ечимлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференциянинг ташкилий қўмитаси Сизни 2019 йил 22-23 октябрь кунлари Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида бўлиб ўтадиган конференцияда иштирок этишга таклиф этади.

Анжуманда геоахборот ва унинг тармоқ соҳаларида фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришдаги мутахассислар, профессор-ўқитувчилар, докторантлар, ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар ўзлари бажараётган ва амалга тадбиқ этилиши кутилаётган инновацион ишланмалари, кашфиётлари, ихтиролари ҳамда янги илғор ғояларни ўзида мужассам этган мақола, маъруза ва тезислари билан иштирок этишлари мумкин.

Конференциянинг илмий-амалий йўналишлари:

  • таълим тизимида геоахборот технологиялари ҳамда ушбу соҳа бўйича илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш масалалари;
  • архитектура ва қурилиш соҳаларида  геоинформатикани қўллаш муаммолари;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ирригация, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишда геоинформатика;
  • геодезия, геология, геофизика, география, картография ва кадастр тизимида геоинформатика;
  • ГАТ-картографияни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари;
  • аэрокосмик усуллар ва геоинформатика;
  • экология, табиий ресурслар ва фойдали қазилмаларни бошқаришда  геоинформатика;
  • геоинформатикани халқ хўжалигининг бошқа соҳаларига қўллаш имкониятлари.

Илмий мақолалар учун қўйиладиган талаблар:

  1. Конференцияга тақдим этилаётган мақолалар матни ўзбек, рус ёки инглиз тилларида IMRAD (https://ru.wikipedia.org/wiki/IMRAD) структурасидаги талаблар асосида  ёзилган бўлиб, ҳажми 5 бетдан кам бўлмаслиги лозим.
  2. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида аннотациянинг мавжудлиги.
  3. Ўзбек, рус ва инглиз тилларида калит сўзларининг мавжудлиги (камида 5 та).
  4. Фойдаланилган адабиётлар ва манбалар келтирилиши шарт.
  5. Матн Microsoft Word дастурида (Times New Roman, 14 шрифт, 1,5 интервал, манбалар рўйхати матнда эслатма тартибида рақамланди, матндаги ҳаволалар тўртбурчак қавс билан ажратилиши керак [1,2-бет]. Тасвирлар рангли ёки оқ-қора вариантда тайёрланади.
  6. Илмий мақолага соҳа мутахассисининг тақризи.

Мақолаларда келтирилган маълумотларнинг ишончлилигига муаллифлар шахсан жавобгардирлар. Магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг мақолалари илмий раҳбарлар тавсияси асосида қабул қилинади.

Конференция материаллари DSinGIS лойиҳасининг веб саҳифаларига жойлаштирилади (www.dsingis.eu http://geoinformatics.uz/dsingis/). Юқори сифатга эга танлаб олинган мақолалар Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтининг “Меъморчилик ва қурилиш муаммолари” илмий техник журналида чоп этилади.

Мақолаларни топшириш муддатлари:

Мақолаларнинг қисқача мазмуни (абстракт) 2019 йил 1 августгача,

тўлиқ матни эса 2019 йил 1 сентябргача қабул қилинади.

Маъруза матнларини жиҳозлаш намунаси

ФАЗОВИЙ ТАҲЛИЛ ВА МОДЕЛЛАШТИРИШ

Ниязов В.Р. (14 кегель)

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Самарқанд, Ўзбекистон. niyazov_v@gmail.com (12 кегель)

Аннотация: матн (12 кегель)

Калит сўзлар: матн (12 кегель)

Матн (14 кегель)

Адабиётлар рўйхати: (14 кегель)

  1. Асланов А.Ф. Метакартография. Основные проблемы. – Тбилиси.: Мицниереба, 2017. -125 с. (12 кегель)
  2. https://ru.woshrnfjg/rettgfds

Маъруза материалларини конференция иши бошланишига қадар нашр қилиш режалаштирилган.

Ташкилий қўмита конференция мавзусига ва талабларига жавоб бермайдиган мақолаларни ёки белгиланган муддатдан кейин келган мақолаларни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги ташкилий қўмита аъзоларига мурожаат қилишингиз мумкин:

  1. Ниязов Вохид, тел.: +99897-923-16-08, +99866-234-62-48, e-mail: vohid85-85@mail.ru
  2. Хушвақтов Усмон, тел.: +99893-355-19-31, +99366-237-18-47, e-mail: usmon-xx@mail.ru

Ташкилий қўмита манзили:

Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти. 140147, Самарқанд ш., Лолазор кўчаси 4, Илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими. Телефон: +99366-237-18-47, факс +99366-237-26-30