Ёшлар бандлиги ва ёшларни касбга йўналтириш масалалари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сонли Фармони, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 29 апрелдаги 202-сонли буйруғи ижросини таъминлаш юзасидан, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги “Мирзакалон Исмоилий” М.Ф.Й., билан ТИҚХММИ “Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти” факультети ҳамкорлигида 2021 йил 30 июнь куни “Уюшмаган ёшлар бандлиги ва ёшларни касбга йўналтириш масалалари” мавзусида маҳалла фаоллари билан давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда “Мирзакалон Исмоилий” М.Ф.Й. раиси Халимова Машхура Махаматовна, маҳалла фаоли Р. Тимашова, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари, жумладан ЭТ ва ЭЖФ кафедраси доценти Т. Байзаков, факультет декан муовини О. Матчонов, ЭТ ва ЭЖФ кафедраси ассистенти Ш. Юсуповлар иштирок этишди. Тадбирда доцент Т. Байзаков маъруза қилди. Давлатимиз томонидан фуқаролар манфаатидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, хоҳ у давлат ташкилоти бўлсин, хоҳ у хусусий тадбиркорлик субъекти ёки оилавий бизнес бўлсин, меҳнат қилишига тенг шароит муҳайё этилган.
Маҳаллаларда бандлик масаласини ҳал этиш учун, энг аввало, аҳолининг асосий қисмини тадбиркорлик фаолиятига қизиқтириш, уларни молиявий қўллаб - қувватлаш ҳамда ёшларни касбга ўргатиш зарур. Қолаверса, ёшларнинг билим даражасини ошириш, уларни билим олишга ва касбга йўналтириш, бозор муносабатларига хос “муносиб иш шароитларни барпо этиб”, уларни “ишга чорлаш”, “ишга жалб этиш” иқтисодий механизмининг жорий қилиниши мақсадга мувофиқдир. Бу аҳолини, айниқса, ёш мутахассислар бандлигини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш учун катта имкониятдир. Давра суҳбатида мавзу доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бугунги куннинг долзарб муаммолари ҳақида суҳбат ўтказилди. Тадбир жуда қизиқарли ва мароқли савол - жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати