BioEcUz лойиҳасининг навбатдаги учрашуви
Учрашувда Латвиянинг Ҳаётий фанлар ва технологиялар университетлари профессор-ўқитувчилари билан биргаликда учрашув ташкиллаштирилди. Унда Европа мамлакатларининг иқтисодиёт тармоқларида биоиқтисодиётнинг ўрни ҳақида қисқача маълумот берилди.Биоиқтисодиёт - бу янги иқтисодий модел бўлиб, табиий ресурсларга (ҳайвонлар, ўсимликлар, микроорганизмлар ва улардан олинган биомасса, шу жумладан органик чиқиндилар) боғлиқ бўлган барча тармоқлар ва тизимларни, уларнинг функциялари ва принципларини қамраб олади. Қайта тикланадиган табиий ресурслардан барқарор фойдаланиш билан бир қаторда, биологик чиқиндилар ва қолдиқлардан фойдаланилмаган потенциалидан ҳам фойдаланади. Биоиқтисодиёт ўзаро боғлиқ бўлган қуйидагиларни ўз ичига олади: қуруқлик ва денгиз экотизимлари ва улар кўрсатадиган хизматлар, биологик ресурслардан фойдаланадиган ва ишлаб чиқарадиган барча асосий ишлаб чиқариш тармоқлари, озиқ-овқат, озуқа, органик маҳсулотлар, энергия ва хизматларни ишлаб чиқариш учун биологик ресурслар ва жараёнлардан фойдаланадиган барча саноат тармоқлари кабиларни ўз ичига олади. Биоиқтисодиёт барқарорлик тамойилларига қатъий амал қилиб,бунда қўлланиладиган ёндашувлар ҳозирги ва келажак авлодларнинг фаровонлигига салбий таъсириникамайтириш, кам ресурсларнинг тенг равишда тақсимланишини таъминлаш ва атроф-муҳитга жиддий зарар ва босимни келтириб чиқармаслик учун комплекс ёндашилади.Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистонда биоиқтисодиёт бўйича магистратурани жорий қилиш мақсадида ҳар томонлама таҳлил қилиш учун вазифалар белгиланди ва Ўзбекистоннинг ОТМлари томонидан бажарилиши келишиб олинди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати