ТИҚХММИ Бухоро филиалида «Ресурс тежамкор қишлоқ ва сув хўжалик техникаларини яратиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтмоқда

«Ресурс тежамкор қишлоқ ва сув хўжалик техникаларини яратиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш» мавзусидаги республика илмий–амалий анжумани ўз ишини бошлади. Ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий–амалий анжуманининг очилиши 2021 йил 3-июинида филиал илмий кенгашлар залида бошланди.

Анжуманни очилишида  Бухоро вилоят ҳоким ўринбосари М.М. Хамроев, ТИҚХММИ ректори проф.,  У.П.Умурзаков, Вилоятлараро Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Р.М.Остонов, ТИҚХММИ Бухоро филиали директори, т.ф.д., Ш.Ж.Имомов, институт профессор-ўқитувчилари, докторантлар, магистрантлар ва иқтидорли талабалар иштирок этди.

Анжуман ўз иш фаолиятини 8 та шўба бўйича дастурда белгиланган жойларда 3-4 июнь кунлари давом эттиради. Анжуманни ёпилиши тадбири 4 июнь куни соат 14:00 да Илмий кенгашлар залида ўтказилиши белгиланган.

 

ТИҚХММИ Бухоро филиали Матбуот хизмати
ТИҚХММИ матбуот хизмати