Куч-билим ва тафаккурда

   “Гидромелиорация” факультети 1-босқич талабалари ўртасида “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. Интеллектуал ўйинда  факультет декани А.Фатхуллоев, ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари О.Ҳабибуллаев ҳамда факультет ёшлар иттифоқи етакчиси А.Ҳамидовлар иштирок этишди. Зеро, тафаккури, дунёқараши кенг, маърифатли кишилар жамиятнинг чинакам бойлигидир. Маънавият эса инсонда китоб ўқиш орқали шаклланади. “ЗАКОВАТ” интеллектуал ўйинда  1-босқич талабаларидан иборат 10 та жамоа иштирок этди.  Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад, инсониятнинг асрлар давомида қўлга киритган ақлий ҳамда фикрий дурдоналарини китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб-ахлоқ манбаи бўлиб келган. Натижага кўра, 1-ўрин: “Сув хўжалигида ва инновацион технологиялар ва улардан фойдаланиш” йўналишининг 106-гуруҳ, 2-ўрин: “Мелиоратив гидрологи ” йўналишининг 109-гуруҳ, 3-ўрин: “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналишининг 103-гуруҳ талабалари эгаллашди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати