Психологик тренинг орқали

   1-декабрь куни институт психологи М.К. Мухамедова КХМ факультет хотин қизлар кенгаши раисаси Н.А. Холиқова ва факультет ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Р.Р. Йигиталиева биргаликда КХМ факультети 1 – босқич талаба қизлари билан “1- декабрь ОИТСга қарши курашиш куни” муносабати билан давра суҳбати ўтказишди. Суҳбат аввалида иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтариш мақсадида “Сўзсиз саломлашиш” тренинги ўтказилди.   Бунда гуруҳ иштирокчиларига айлана бўлиб стол атрофида ўтириб олиб, сўзсиз имо – ишоралар ёрдамида ҳол – аҳвол сўрашиш кўрсатмаси берилди. Имо – ишоралар ёрдамида сўрашиш тренингини биринчи бўлиб институт психологи М.К. Мухамедова ва факультет хотин-қизлар кенгаши раисаси Н.А. Холиқовалар бошлаб беришди ва иштирокчилар жуфт – жуфт бўлишиб давом эттиришди. Бу тренинг иштирокчиларнинг кайфиятларини кўтариб, тадбирга қизғин тарзда қатнашишлари учун замин яратди.Тадбирда ҳар йили 1 декабрь санаси анъанавий равишда «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» сифатида нишонланиши ва бу санада бутун дунёда ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратилиши ҳақида сўз борди.Тадбирда институт психологи М.К. Мухамедова ОИТСнинг юқумли ва ижтимоий кассаллик экани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Факультет хотин-қизлар кенгаши раисаси Н.А. Холиқовалар талаба қизларга ОИТС бу – иммунитет танқислиги синдроми бўлиб, одам касалланганда организм унга қарши кураша олмаслиги, ҳозирги вақтда кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган муаммолардан бири ҳам айнан шу касаллик экани ҳақида сўз юритди. Ҳозирги кунда эса у ХХI АСР ВАБОСИ бўлиб қолганлиги, барча талаба ёшлар бу хасталикдан ўзларини эҳтиёт қилишлари зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Ислом дини таълимотида инсон ўз сиҳат-саломатлигини сақлаш ва эҳтиёт қилиши асосий мақсадлардан бири эканлиги алоҳида таъкидлангани ва шунинг учун ҳам киши ўз саломатлиги ҳақида қайғуриши ва унга асло бепарво бўлмаслиги алоҳида уқтирилганлиги тадбир давомида талаба қизларга тушунтириб ўтилди. Факультет хотин-қизлар кенгаши раисаси Н.А. Холиқова талаба қизларни факультетда ташкил этилган тўгаракларга аъзо бўлишларини таклиф этди.Тадбир сўнгида институт психологининг фаолиятини тарғиб қилувчи варақалар тарқатилди.Муаммога учраган талаба қизлар факультет хотин-қизлар кенгаши раисаси Н.А. Холиқова ва институт психологи М.К. Мухамедоваларга учрашлари мумкинлиги айтиб ўтилди. Тадбир қизғин тарзда ўз якунига етди.

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати