Умумтаълим мактаб ёш ўқтувчилари таътилни ҳамкорликда самарали ўтказмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 декабрдаги “Умумтаълим мактабларида таълим сифати ва ўқитувчиларнинг  касбий маҳоратини ошириш ва методик қўллаб-қувватлаш учун республиканинг барча олий таълим муассасаларига бириктирилган мактаблар тўғрисидаги 87-08-664 –сонли хатида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида, мактабларда ўқув жараёни ва ўқув услубий фаолиятни модернизациялаш ҳамда дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил қилиш юзасидан  “Умумтаълим муассасалари ёш педагог кадрлари учун таълим жараёнига илғор педагогик ва ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш”бўйича “Профессионал таълим ва жисмоний маданият” кафедра қошида фаолият кўрсатаётган “Педагогик маҳорат мактаби”курсига жалб этилди. Институтимиз томонидан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳалқ таълими бўлимлари томонидан икки томонлама ҳамкорлик МЕМОРАНДУМ и имзоланган. Бу борада бириктирилган 10 та Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 12,58,150,271 ва 274 - мактаблар  ва Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги 41,51,55,56 ва 64-мактаблардан  5 нафардан 50 нафар ёш ўқитувчилар онлайн асосида ўз малакаларини оширишмоқда.

Малака ошириш жараёнига институтнинг салоҳиятли профессор - ўқитувчилари: профессор З. Исмаилова, професср в.б. Химматалиев, педагогика фанлари доктори Р. Чориев, доцент Р. Жуманиязов, доцент М. Хошимова, доцент в.б. Д. Муқумова, катта ўқитувчи п.ф.н. Д. Мустафаевалар жалб қилинган. Улар томонидан ЗООМ платформаси асосида “Ҳозирги замон ўқитувчиларига қўйилган талаблар”, ”Ўқитувчининг инновацион фаолияти”, “Дарсларни педагогик технологиялар асосида ташкил этиш методикаси”, “Ўқитувчининг нутқ маданияти, коммуникатив компетентлиги”, “Фанлар бўйича Очиқ дарсларни ташкил этиш методикаси”, “Ўқитувчиларнинг педагогик компетентлиги” каби мавзуларда маъруза дарсларини олиб бормоқдалар. Биламизки, бундай ҳамкорлик натижалари эртанги кун ёш ўқитувчиларга келгусидаги педагогик фаолиятлари  учун дастурамал бўлади.

ТИҚХММИ матбуот хизмати